Китоб умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаидир. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида ҳам китобхонликка катта урғу берилмоқда, ҳамда китобхонларга тобора кенг имкониятлар яратилмоқда. Гапимизнинг исботи ўлароқ билим юрти устоз ва талабалари орасида китобхонликни янги даражага олиб чиқиш, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш мақсадида бугун, 1 декабр куни билим юрти мударрислари ва талабалари учун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “natlib.uz” платформасидан фойдаланиш бўйича талабаларга машғулот ташкил этилди. Келажакда ушбу сайтга киришни осонлаштириш мақсадида дарс хоналарга ушбу сайтнинг QR-коди кўрсатилган эълонлар ҳам илиб қўйилди.







Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Миллий кутубхонанинг умумий фонди жами: 8 108 066 нусха бўлиб, шундан босма нашрлар 7 121 062 нусхани, электрон ресурслар сони 987 004 нусхани ташкил этади. Бу эса ўз ўрнида китобсеварлар ва илмий иш қилувчилар учун янги имкониятлар эшигини очади.
©️ И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси
🔵 @kukaldoshuz – diniy-maʼrifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz






