Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агарда сен Аллоҳ таолодан кечанинг охирги учдан бирида бирон бир нарсани дуо қилиб сўрасанг, ваҳо-ланки у кечанинг қисмида бир соат борки, унда Аллоҳ таоло «Бандаларим ичидан мендан бирон бир нарсани сўрагани борми, деб сўрайди ва У сўраганини албатта беради,» деб марҳамат қилганлар.
Агар сиз кечаси уйғониб қолиб, ўзингизнинг иссиқ ўрнингизни тарк қилсангиз-у, сўнгра кечанинг охирги учинчи қисмида икки ракаат намоз ўқиб, саждада турган ҳолингизда истаган ҳожатингиз, муаммоингиз ҳамда истакларингиз ҳақида дуо қилсангиз, ин шаа Аллоҳ, Парвардигори Олам уни ижобат қилади!
Буюк уламоларимиз: «Сиз модомики таҳажжуд намоз ўқимас экансиз ҳамда унда Аллоҳ таолодан муаммоингизни ҳал қилишни дуо қилиб сўрамаган экансиз, ўша муаммони ҳал қилиш учун барча тадбирларни қилдим деб айта олмайсиз,» деб айтишган.
Аллоҳ таоло кечалари қоим бўлиб, таҳажжуд намозларини ўқишга ҳамда билганларимизга амал қилишга барчаларимизни муваффақ қилсин!
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади.






