SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Оила тузилишнинг ҳуқуқий асослари
01.06.2020 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Оила тузилишнинг ҳуқуқий асослари

Маълумки ибтидоий жамоа тузумидан бошлаб никоҳ муносабатлари мавжуд. Илк даврда одамлар билар-билмас эр-хотин, ота-она, фарзанд туйғуларини ҳис қилиб, бир-бирлари орасида бурчларини ҳам бажарар эдилар.

Оила бу ота-она, эр-хотин, фарзандлар ва қариндош-уруғлардан тузилган уюшма бўлиб, оила аъзолари ўртасида мулкий ва шахсий ҳуқуқ, мажбуриятларни вужудга келтиради. Оила, давлат ҳимоясидадир.

Оиланинг давлатимизнинг келажагидаги ўрнига кенг баҳо бериб, асосий қонун Конституциянинг «Жамият ва шахс» бобида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, у давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги тасдиқланган.

Оила муносабатлари «Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси» билан тартибга солинади. Бу муносабатлар никоҳ, эр-хотин, ота-она, фарзандлар, оиланинг бошқа аъзолари ўртасидаги муносабатлардир.

Оила қонунларнинг асосий вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллик ҳисси асосида кўришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймаслик, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишни ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишидан иборатдир.

Никоҳ эркак ва аёл ўртасида тузилган ихтиёрий битим бўлиб, ФҲДЁда — фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи орқали расмийлаштирилади. Никоҳ ёшига етиш, турмуш қуриш учун унга ҳар томонлама тайёр бўлиш, яхши касбни эгаллаш, эр-хотин олдда турган бурчларини тушунтириш ота-онанинг вазифасидир.

Эркак ва аёл ўртасидаги муносабатни албатта расмийлаштириш шарт. Чунки икки шахс расмийлаштирилмаган никоҳий муносабатда яшасалар, улар ўртасидаги мулкий ва шахсий муносабатлар қонуний тарзда тартибга солинмайди. Масалан, ажрим, нафақа олиш, ворислик ҳуқуқи, турар жой, фарзандларга бўлган муаммолар фақат қонун орқали ҳал қилинади.

Қонун никоҳдан ўтишнинг мажбурий шартлари ва тартибларига риоя этилишини талаб қилади.

Никоҳдан ўтишнинг биринчи шарти — никоҳлашишга келишганларнинг ўзаро ихтиёрий розилиги. Иккинчидан, қонун учун бўлажак келин-куёвнинг никоҳ ёшига етган-етмаганлиги муҳимдир. Аёллар учун 17, эркаклар учун 18 ёш никоҳ ёши деб белгиланган. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда никоҳ ёши бир йилга камайтирилиши мумкин. Учинчидан, агар томонларнинг бири бошқа никоҳда турган бўлса, насл-насаби шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туташ булиб ўзининг фамилиясига ўтишини талаб қилиши қонунда таъқиқланади.

Эр-хотин болалар тарбиясида ва оилавий турмушнинг барча масалаларини биргаликда ҳал қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Эр-хотин ҳар бири ўзи танлаган касби, мутахассислиги, машғулот турида ишлаш ҳуқуқига эга. Эр ва хотин яшаш жойларини танлашда ҳам тенг ҳуқуқли. Бундан эр ўз уйида, хотин ўз уйида яшаши керак, деган маъно чиқмайди. Лекин турар жой масаласида эр ва хотин тинч-тотув яшаш имкониятини кўзлаб, оилани сақлаш мақсадида бу масалага ёндошиши лозим.

Мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларда эр ва хотиннинг мулкка бўлган ҳуқуқ ва бурчлари кўринади. Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг уму-мий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.

Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, поябзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексида замон талабидан келиб чиқиб эр ва хотиннинг мол-мулкининг шартномавий тартиблари ўрнатилган.

Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.

Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Никоҳ шартномаси эр ва хотиннинг мавжуд мол-мулкига нисбатан ҳам, бўлғуси мол-мулкига нисбатан ҳам тузилиши мумкин.

Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартилиши ёки бекор қилиниши мумкин.     давоми бор…

Абдусатторий Абдуллоҳ

What you can read next

Мужассима “ҳанбалий”ларга насиҳат
Мужассима “ҳанбалий”ларга насиҳат
Ижоба масжиди
Ижоба масжиди
Mualliflik huquqiga doir hukmlar. Muallif ruxsatisiz iqtibos olish nojoizmi?
Mualliflik huquqiga doir hukmlar. Mualliflik huquqi ilm va ibodatga pul olish emasmi?

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP