Ушбу масжид Мадинайи Мунаввара шаҳрида жойлашган бўлиб, “Бани Муовия” деб танилган. Масжид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида (таҳминан милодий 622-йилда) Бани Муовия ибн Молик ибн Авф ибн Авс маҳалласида бунёд этилган.
Имом Муслим Омир ибн Саъдан, у киши отасидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунлардан бир кун “Алия (Нажднинг юқори қисмидан Тиҳомагача ва Маккаи мукаррамагача бўлган ҳудуд) томонга юзландилар ва “Бани Муовия” масжидига бордилар, унга кирдилар ва икки ракъат намоз ўқидилар, биз ҳам У зот билан ўқидик, кейин Роббиларига узоқ дуо қилдилар.Сўнгра бизни олдимизга келдилар ва айтдилар: “Роббимдан учта нарсани сўрадим. Менга иккитасини берди ва биттасини мендан ман қилди. Роббимдан: “Умматимни очлик ва қурғоқчилик билан ҳалок қилмаслигини сўрадим, бас уни менга берди. Умматимни ғарқ қилиб ҳалок қилмаслигини сўрадим, бас уни менга берди. Сўнг уларни ёмонликларини уларни орасида қилма деб сўрадим, уни менга ато этмади” –дедилар.

Жойлашиши: Ижоба масжиди марказий кўчада Бақиъ қабристонидан шимолга 385 м узоқликда, Масжиди Набавийдан эса 580 м узоқликда жойлашган.
Масжиднинг номланиши:
1. Ижоба масжиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу масжидда Аллоҳ таолога дуо қилганлар ва уч нарсани сўраганлар. Аллоҳ таоло иккитасини берган, биттасини эса бермаган. Шунинг учун ушбу масжид “Ижоба масжиди” деб номланган.
2. Бани Муовия масжиди. Бу масжид Ансорлардан бўлган Бани Муовия маҳалласида жойлашгани учун шундай жойлашган.
Ушбу масжид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида бунёд этилган масжидлардан биридир.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси Абдулаҳадов Абдулмўмин






