Яхшиликка далолат қилувчи
18.05.2019
18-Ҳадис Совуқ қиш кунларидан бири. Исо мактабга кетаётган эди. У йўл четида юриб бораётган фақир бир болани кўриб қолди. Боланинг устки кийимлари юпун эди. Оёқ кийими ҳам жуда эски бўлиб, улардан сув ўтиб кетаётгани яққол билиниб турар эди. Исонинг қалби ларзага келди. Дарвоқе, уларнинг оиласи ҳам гарчи бирор нарсага зориқмасдан яшасалар-да ўзига тўқ хонадонлардан ҳисобланмас
Izohlar yo‘q
Қайтим
16.05.2019
17-ҳадис Бу воқеа муборак Рамазон кунларининг бирида бўлган эди. Ифторлик вақтига яқин қолганда Адҳам янги ёпилган нон сотиб олиш учун новвойхонага борди. Новвойхона олдида кўпгина инсонлар навбатда турар эди. Ифторлик вақти яқин қолганлиги боис навбатда турган инсонлар бетоқат бўлар, новвой ҳам имкон қадар мижозларга тезроқ ҳизмат кўрсатишга ҳаракат қилар эди. Албатта бир вақтнинг ўзида нонларни
Ўғри
14.05.2019
15-ҳадис Нуриддин амаки жуда ҳалим ва оғир-босиқ киши эди. Бировларни ишига аралашмаслиги ва кераксиз ўринларда гапирмаганлиги боис баъзи ҳамқишлоқлари уни гапга нўноқ ва ақлсиз киши деб ўйлашар эди. Мана шундай ўйлайдиган “ақлли” кишилардан бири Нуриддин амакининг эшагини ўғирлаб кетди. Нуриддин амаки эса бошқа эшак сотиб олиш учун бозорга борди. Бозор айланиб юриш асносида сотилаётган эшаклар
Олтинлар
13.05.2019
14-ҳадис Ойдин жуда кибрли қизча эди. У отасидан айрилганидан сўнг жуда камгап бўлиб қолди. Ҳар куни ўзларининг ҳашаматли ҳовлисида ёлғиз ўйнар эди. Қўшниси Бадрия билан бирга ўйнашни эса сира хушламас эди. Чунки Бадрия камбағал оиланинг фарзанди эди. Кунларнинг бирида Бадрия шошилганича Ойдинларнинг уйига келди ва: “Менинг отам оғир касал. Умри жуда оз қолди. Сизларни зудлик
Беллашув
12.05.2019
13-ҳадис Ҳасан жуда меҳрибон бола эди. Бахтга қарши у автоҳалокатга учради ва натижада икки кўзидан айрилди. Шунга қарамасдан Ҳасан ўзини дадил тута олди ва бошқаларнинг ёрдамига муҳтож бўлмасдан яшай олишни ўрганди. У кўпинча қишлоғидан шаҳарга ёлғиз бориб келарди. Бир куни шу қишлоқда яшовчи ўзига жуда ишонган Муртазо исмли бола Ҳасанни мазаҳ қилиш мақсадида: “Ҳасан, кел
Ғазаб
12.05.2019
12-ҳадис Холид жуда кучли ва бақувват бола эди. У хотиржам ҳолатда чўзган қўлини букмасдан стулларни кўтариш қобилиятига эга эди. Мактабда унга кураш борасида тенг келадигани йўқ эди. Ҳаммадан ҳам кўпроқ Нуриддин билан уришар эди. Кунлардан бир куни улар мактаб ҳовлисида уришиб қолишди. Нуриддин енгилди. Мағлуб бўлган Нуриддин синфга қайтиб кирди-да ўч олиш учун Холиднинг дафтарига
Ҳамён
08.05.2019
11-ҳадис Бир бадхулқ савдогар бозор олдидан ўтиб кетаётиб ичида саккиз юз олтин бўлган ҳамёнини тушириб қўйди. У ҳар томонга зир югуриб қидирдию, бироқ ҳамёнини кўрган бирор кишини учратмади. Сўнг жарчи орқали кимки унинг ҳамёнини кўрган бўлса ва келтириб берса юз тилло беришини эълон қилди. Унинг ҳамёнини жуда ҳалол ва ростгўй бўлган Вали исмли косиб топиб
Заҳар
03.05.2019
10-ҳадис Ҳусайн амаки шаҳардан қишлоққа қайтаётган эди. Унинг кайфияти аъло. Чунки, ўзи билан бозорга олиб борган молларини барчасини сотди. Йўлда эса эшагини ўтлатиш ва ўзи ҳам бироз мизғиб олиш мақсадида булоқ бошида тўхташга қарор қилди. Булоқнинг ёнгинасидаги дарахт соясида уйқуга кетишдан олдин қўлга киритган пуллари ҳақида ўйлади. Уларни ишончли жойга қўйиш керак эди. Пуллари жойида
Камар
01.05.2019
9-ҳадис Нодир жуда ҳам одобсиз бола эди. Ўзининг қўпол ишлари ҳамда сабабсиз жанжаллари билан укаларини ғашига тегарди. Нодирнинг бу хатти-ҳаракатлари онасини қаттиқ ранжитарди. Онаси унга: «Болажоним, ҳеч кимга озор берма, атрофдагиларга ёмон гапирма, дилларини оғритма», – деб кўп насиҳат қиларди. У доим ўзини ҳақ ва айбсиз деб ҳисоблар ва шундай
Тиш дориси
30.04.2019
8-ҳадис Яхши кийинган бир мусофир шаҳар яқинидаги ресторанлардан бирига кирди. Сўнгра ошхона хизматчисига яхши тайёрланган бифштекс ва салат олиб келишини буюрди. Таомлар келтирилгач, озгинасини оғзига солдию: «воооой, яна тишим оғриябти»,- дея бақириб юборди. Шу вақтда унинг олдига қўлига катта сумка кўтарган киши етиб келди-да сумкасидан бир кичкина шишача чиқарди. Шиша ичидаги суюқликдан пахтани намлаб:



