(1-қисм)
بسم الله الرحمن الرحيم
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
نَحمدُهُ وَ نُصَلِّى عَلى رسولِهِ الكَرِيمِ اَمَّا بَعدُ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳга ҳамд айтамиз ва У зотнинг улуғ Расулига салавоту саломлар йўллаймиз. Ҳамд ва санодан сўнгра:
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ҳамд ва санодан сўнг қуйдагиларни айтади:
أصْلُ التَّوْحِيدِ وَمَا يصِحُّ الاِعْتِقَادُ عَلَيْهِ
Бу китоб тавҳид илмининг ва эътиқод қилиш саҳиҳ бўладиган нарсаларнинг асосдир.
يَجِبُ أنْ يَقُولَ آمَنْتُ بِاللهِ وَمَلائِكَتِهِ</=»DIRECTION: rtl; TEXT-ALIGN: center; unicode-bidi: embed«></=»DIRECTION: rtl; unicode-bidi: embed«> وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَاْلبَعْثِ بَعْدَ الْمَوْتِ وَاْلقَدَرِ خَيْرِهِ وَ شَرِّهِ مِنَ اللهِ تَعَالى، وَ اْلحِسَابِ وَ اْلمِيزَانِ، وَ اْلجَنَّةِ وَ النَّارِ وَ ذَلِكَ حَقٌّ كلُّهُ
Эътиқод қилувчи бир инсон “Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга ва қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳ таолодан эканлигига, қиёмат кунида бандаларнинг амаллари ҳисоб қилинишига ва тарозида тортилишига, жаннат ва дўзах борлигига ишондим. Буларнинг барчаси ҳақ” –деб айтмоқ яъни тилда иқрор бўлмоқ вожиб бўлади.
وَ اللهُ تَعَالَى وَاحِدٌ لاَ مِنْ طَرِيقِ اْلعَدَدِ وَلَكِنْ مِنْ طَرِيقٍ أنَّهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ اللهُ الصَّمَدُ لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُن لَّهُ كُفُوًا أحَدٌ. لاَ يَشْبَهُ شَيْئًا مِنَ اْلأشْيَاءِ مِنْ خَلْقِهِ وَ لاَ يُشْبِهُهُ شَيْءٌ مِنْ خَلْقِهِ
Аллоҳ таоло бирдир. Унинг бирлиги саноқ сон жиҳатидан эмас, балки унинг мутлақо шериги йўқ маъносида бирдир. “Айтинг: У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ Самад (эҳтиёзсиз, ҳожатбарор)дир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Ва Унинг ҳеч бир тенгги йўқдир”. У ўзи яратган нарсалардан бирон нарсага ўхшамайди ва махлуқларидан ҳам бирор нарса унга ўхшамайди.
لَمْ يَزَلْ وَلاَ يَزَالُ بِأسْمَائِهِ وَ صِفَاتِهِ اْلذَّاتِيَّةِ وَ اْلفِعْلِيَّة أمَّا الذَّاتِيَّةُ فَالْحَيَاةُ وَالْقُدْرَةُ وَاْلعِلْمُ وَ اْلكَلاَمُ وَالسَّمْعُ وَاْلبَصَرُ وَ اْلاِرَادَةُ، وَ أَمَّا اْلفِعْلِيَّةُ فَالتَّخْلِيقُ وَ التَّرْزِيقُ وَ اْلاِنْشَاءُ وَ اْلاِبْدَاعُ وَ الصَّنْعُ وَ غَيْرُ ذَلِكَ مِنْ صِفَاتِ اْلفِعْلِ لَمْ يَزَلْ وَ لاَ يَزَالُ بِأسْمَائِهِ وَ صِفَاتِهِ لَمْ يَحْدُثْ لَهُ اِسْمٌ وَلاَ صِفَةٌ
Аллоҳ таоло ўз исмлари, зотий ва феълий сифатлари ила ҳамиша бўлган ва бўлади. Аммо зотий сифатлари: ҳаёт, қудрат, илм, калом, эшитиш, кўриш ва ирода қилишдир. Аммо феълий сифатлари: яратиш, ризқ бериш, пайдо қилиш, ихтиро қилиш, вужудга келтириш ва булардан бошқа феълий сифатлар. Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатлари ила ҳамиша бўлган ва бўлади. Унинг учун бирор исм ва бирор сифат янги пайдо бўлмаган.
لَمْ يَزَلْ عَالِمًا بِعِلْمِهِ وَ اْلعِلْمُ صِفَةٌ فِي اْلأزَلِ وَ قَادِرًا بِقُدْرَتِهِ وَ القُدْرَةُ صِفَةٌ فِى الأزَلِ وَ مُتَكَلِّمًا بِكَلاَمِهِ وَ الكَلاَمُ صِفَةٌ فِى الاَزَلِ وَ خَالِقًا بِتَخْلِيقِهِ وَ التَّخْلِيقُ صِفَةٌ فِي اْلأزَلِ وَ فَاعِلاً بِفَعْلِهِ، وَ اْلفَعْلُ صِفَةٌ فِي اْلأزَلِ وَ اْلفَاعِلُ هُوَ اللهُ تَعاَلىَ، وَ اْلفَعْلُ صِفَةٌ فِي اْلأزَلِ وَ الْمَفْعُولُ مَخْلُوقٌ وَ فَعْلُ اللهِ تَعَالَى غَيْرُ مَخْلُوقٍ وَ صِفَاتُهُ فِي الأزَلِ غَيْرُ مُحْدَثَةٍ ولاَ مَخْلُوقَةٍ فَمَنْ قَالَ: إِنَّهَا مَخْلُوقَةٌ أوْ مُحْدَثَةٌ، أوْ وَقَفَ، أوْ شَكَّ فِيهَا فَهُوَ كَافِرٌ بِاللهِ تَعَالَى.
Аллоҳ таоло ўз илми билан доимо олимдир ва илм унинг азалий сифатдир. У ўз қудрати билан доимо қодирдир ва қудрат унинг азалий сифатдир. У ўз каломи билан доимо мутакаллим (гапирувчи) дир ва калом унга азалий сифатдир. У ўз яратишлиги билан доимо яратувчидир ва яратишлик унга азалий сифатдир. У ўз феъли билан доимо бажарувчидир ва феъл унга азалий сифатдир. Фоил У Аллоҳ таолодир. Унинг феъли азалий сифатидир. Мафъул (Аллоҳ таълони феъли ила бажарилган иш) махлуқдир. Аллоҳ таолонинг феъли махлуқ эмасдир. Унинг азалий сифатлари янгидан пайдо бўлган эмас ва махлуқ ҳам эмасдир. Кимки: улар махлуқдир ёки янгидан пайдо бўлган деса, ёҳуд иккиланса, ё улар ҳақида шубҳа қилса, у Аллоҳ таолога кофирдир.
Давоми бор…
Жалолиддин Холмўминов
“Кўкалдош” ўрта махсус таълим муассасаси мударриси




