Бу китоб аҳли сунна валжамонинг ақидасини жамловчисидир, у Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг ақидасидир. Маълумки, Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит роҳматуллоҳи алайҳ биринчи ҳижрий йилда саҳобалар розияллоҳу анҳумларни асрида яшаб ўтканлар ва улардан ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалийларнинг афзалларидан бўлган тўрт мазҳаб уламолари унга рози бўлган ақиданинг энг муҳим матнларини нақл қилганлар. Аммо ҳанафийлар ва шофеъийлардан бўлган баъзи бир авом халқ мўътазилийларга ва ҳанбалийлардан бўлган авом халқ аҳли тажсимга (мужассималарга) қўшилиб кетишган. Бу ақида Имом Абу мансур Мотурудий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий ақидаси ҳисобланади. Таҳовийнинг қуйидаги матнига бир назар солинг! «Аллоҳ таоло чегаралар, ғоялар, бурчаклар, аъзолар, иш қуроллари – фойдаланиладиган ва зарарни дафъ қиладиган асбоблардан олийдир. Яралмишлар каби Ул зотни олти томон қамраб олмайди.» Мана шу матнда Аллоҳ таоло барча нуқсонлардан пок деб эътиқод қилинади ва муташобеҳ оятларда ва саҳиҳ ҳадисларда келган қандайдир (يد-“қўл”, عين-“кўз”, ساق-“соқ”каби) сифатларни, жиҳатларни, рукнларни исбот қилишни инкор қилиш билан Аллоҳга жисм исбот қилишдан поклайди. Бу бир жиҳати бўлса, иккинчи жиҳати ўша сифатларни биз қандоқ келган бўлса сифатловчининг ақли оладиган таърифи йўки сифатига берилмасдан ҳамда уларни мажозий йўлга кўра тафсир қилмасдан, маъносига киришмасдан Аллоҳга топшириш билан шундоқ ўтказиб юборамиз.
Бу ислом ақидасидаги саҳобалар, тобеъинлар ва уларга яхшиликда Қиёмат кунигача эргашганларнинг энг чиройли йўлидир. Бу йўлдан фақатгина Китоб ва Суннатда келган муташобеҳ оятларни ўз ҳавои нафсига ва қосир назарига мувофиқ қўйган ҳалок бўлувчи, ижмои умматдан янглишган кишигина оғишади.
Рустам Охунжонов Кўкалдош ЎМИТМ матбуот котиби





