Аввалги хабарларимизда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муасссасасига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази етакчи ходимлари ташриф буюриб, “Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида илмий-маърифий суҳбат бўлиб ўтганини айтган эдик. Ана шу тадбирнинг давоми ўлароқ, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муасссасаси, талабалари ўртасида “Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Бу танловда ҳар бир курсда етакчи бўлган икки нафардан, умумий 26 нафар талаба иштирок этди.


Барчамиз биламиз, иншо ёзиш инсонни эркин ижодга ундайди, тафаккурга тарғиб қилади ва мустақил фикрни бойитишга сабаб бўлади.



Танловда иштирок этган талабалар яқин шарқда ижод қилиб ўтган уламолар, уларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссалари, уларнинг қилган ҳизматлари бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмаганлигини мисоллар орқали ёритиб берганликлари танлов натижаларидан маълум бўлди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими
Р.Саиджалолов





