Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Аллоҳ таоло макон, осмонларни ва аршни яратганини ва У маконсиз мавжуд эканини, осмонни Ўзига маскан қилмаслигини ва Аршга ўтирмаслигини, таълим бердилар. Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун макон ҳақида бирон бир кишидан сўраганларидан Аллоҳ асрасин. Бу нарсани у зотдан содир бўлишлиги мумкин эмас. Балки набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жориядан унинг Аллоҳни улуғлаши ҳақида сўрадилар. Ва Аллоҳ қаерда, деб сенинг Аллоҳ ҳақида эътиқодинг қандай деган саволни бердилар. Шунда жория осмонда яъни Унинг мартабаси олий, деб жавоб берди. Бу буюк ислом уламолари унда бўлган йўлдир.
Шулардан бирлари Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ, ўзларининг Саҳиҳи Муслимга қилган шарҳларида: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жория ҳақидаги ҳадисларини Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида эканини ва бу мавзу “Имон китоби”да бир неча маротаба зикр қилинганлиги ва унда икки мазҳаб мавжудлигини айтиб ўтганлар:
1- Биринчи мазҳаб, Аллоҳ таоло бирон бир нарсага ўҳшамаслиги ва У махлуқотларнинг сифатларидан муназзаҳ (пок) эканига эътиқод қилиб, ҳадиснинг маъносига чуқур кирмаслик билан бирга унга имон келтириш.
2- Иккинчи мазҳаб, Аллоҳ таолога лойиқ тарзда уни таъвил қилишдир. Бу мазҳаб соҳибларининг сўзлари қуйидагича: “Жорияга бундай савол беришдан мурод у Аллоҳни ягона эканлигига эътиқодини ҳамда Аллоҳ таоло Холиқ (Яратувчи), Мудаббир (барча махлуқотларнинг ишларини олдиндан тадбир қилиб турувчи), барча ишларни амалга оширувчи ягона Зот эканлигини иқрор қилувчими йўқми имтиҳон қилиш бўлган. Дуо қилувчи агар Унга дуо қилса худди намозхон Каъбага юзлангандек осмонга юзланади. Чунки Аллоҳ таоло Каъбада бўлмаганидек осмонга чегараланиб қолмаган ва Каъбатуллоҳ намозхонларнинг қибласи бўлгани каби осмон дуо қилувчиларнинг қибласи ҳисобланади.”
Р. Ахунджанов таржимаси
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби





