SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Фойдали нарсалар билан машғул бўлиш
10.12.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Фойдали нарсалар билан машғул бўлиш

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مِنْ حُسْنِ إِسْلامِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَا لا يَعْنِيهِ». (رواه الترمذي).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кишининг ўзи учун муҳим бўлмаган нарсаларни тарк қилиши унинг Исломи чиройли эканлигидандир”. (Имом Термизий ривояти).

Ҳадиснинг аҳамияти

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа жумла ичида дунё ва охират яхшиликларини баён қилиб берганлар. Дарҳақиқат, қисқа сўзларда улуғ маъноларни ифодалаш борасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам беназир эдилар. Ушбу кичкина ҳадис диннинг ярмини ўзида мужассам этган. Зеро, дин баъзи амалларни бажариш ва баъзи амалларни тарк этишдан иборат. Мазкур ҳадис тарк қилишга асос бўлаяпти.

Баъзи уламолар ушбу ҳадис динни тўлалигича ўзида жамлаган, чунки у бир вақтнинг ўзида ҳам тарк қилишга, ҳам бажаришга далолат қилмоқда, дейишган.

Ибн Ражаб Ҳанбалий: “Мазкур ҳадис одоб-ахлоқнинг улкан асосларидан бири саналади”, деган.

Имом Абу Довуд: “Суннат аслларини тўрт ҳадис ташкил қилади”, деган ва улар ичига ушбу ҳадисни ҳам киритган.

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар

1. Соғлом муҳит яратиш.

Ислом ҳамиша соғлом жамият қуришга ва инсонларнинг уруш-жанжалсиз, ўзаро тинч-тотув бўлиб, дўстона ҳаёт кечиришларига интилади. Ҳақ дин жамиятдаги ҳар бир шахснинг озор чекмасдан бахтли яшаб ўтишини, унинг Охирати ҳам хайрли бўлишини истайди. Маълумки, бировлар ишига, хусусан ўзига алоқаси бўлмаган нуқтада, аралашиш кўпинча жамият ўртасида фасод тарқалишига сабаб бўлади. Одамлар орасида кўзга кўринмас жарликлар пайдо қилади. Шу боис, ахлоқли ва комил иймонли мусулмон ўзига тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмайди.

2. Беҳуда нарсалар билан машғул бўлиш умрни зое кетказиш ва иймон заифлиги аломатидир.

Инсон ҳаёти давомида жуда кўп нарсаларга гувоҳ бўлади. Минглаб одамлар, уларнинг ўзаро муносабатлари, турли соҳалардаги алоқа-келишувлар… Биз қилган ҳар бир амалимиз, ўтказган дақиқаю сонияларимиз ва гапирган сўзларимизнинг барчаси учун жавоб берамиз. Агар атрофдаги биз учун кераксиз бўлган нарсаларга ўралашиб қолсак, зиммамиздаги вожиб бўлган вазифаларимиз ва масъулиятларга вақт топа олмаймиз. Ўз вазифаларини адо этмаган киши эса дунё ва охиратда қилмишига яраша жазо олади. Бу эса ушбу енгилтак кишининг Пайғамбар хулқ-атворидан ҳеч нарса ўрганмаганидан, идроки заиф ва иймони деярли фақат тилда қолиб кетганидан далолат беради.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Саҳобалардан бир киши вафот этганида кимдир:

– Жаннат хушхабари билан хушҳол бўл, – деб сўзлади.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги кишига дедилар:

– Сен қаердан биласан, эҳтимол у ўзи учун кераксиз нарсаларни гапиргандир ёки мол-давлатини камайтириб қўймайдиган нарсада бахиллик қилгандир?! (Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳуга дедилар: “Одамнинг ўз нафсида мавжуд бир нолойиқ хислатни англамаслиги ва беҳуда нарсаларга аралашиши унинг ёмонлигига кифоя қилади”. (Ибн Ҳиббон ривояти).

3. Беҳуда нарсалардан юз ўгирмоқ саломатлик ва нажот йўлидир.

Зиммасида нақадар оғир масъулият ва вазифалар борлигини ҳис этган киши фақат ўзи билан машғул бўлиб, дунё ва Охиратда фойдаси тегадиган амалларга уринади. Беҳуда-бемаъни нарсалардан юз ўгириб, ўзи учун муҳим машғулотларга берилади.

Бу дунёда инсон учун муҳим амалларга қараганда кераксиз-беҳуда нарсалар анча кўп. Демак, фақат фойдали хатти-ҳаракатлар билан машғул бўлган киши саноқсиз ёмонлик ва маъсиятлардан саломат қолар экан. Охират озиғини ғамлаш умидида турли бекорчи нарсалардан четда юриш кишининг тақвосини, иймонининг мустаҳкамлигини, исломининг комиллигини, ҳавои истакларга берилмаслигини ва иншааллоҳ, Аллоҳ таоло ҳузурида нажот топувчилардан бўлишини билдиради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар сизлардан бир киши ўз Исломини чиройли қилса, қилган ҳар бир яхшилиги ўн баробардан тортиб етти юз баробаргача зиёдаси билан ёзилади. Ёмонликлари эса қандай бўлса-шунча ёзиб қўйилади”. (Бухорий ривояти).

Имом Молик бундай ёзади: “Луқмондан сўрашди:

– Сизни бу даражага нима олиб чиқди?

– Ростгуйлик, омонатни адо этмоқ ва беҳуда нарсаларни тарк этмоқ! – деб жавоб бердилар Луқмони Ҳаким”.

4. Аллоҳ таоло билан машғул қалб ўзи учун кераксиз бўлган ишларга эътибор бермайди

Аллоҳ таолони худди кўриб тургандек ибодат қиладиган ва ҳамиша Аллоҳнинг яқинлигини ҳис этиб турадиган солиҳ бандалар беҳуда ишларга эътибор бермайдилар. Уларнинг фақат Аллоҳ ибодати ва фойдали амаллар билан машғул бўлишлари иймонларининг собитлиги ва сўзларининг ростлигига далолат қилади. Фойдасиз-бемаъни нарсалар билан ўралашиб юриш эса кишининг Аллоҳ яқинлигини ҳис қилмаслигини, Аллоҳ ҳузурида ростгўй эмаслигини билдиради. Бундай кимсаларнинг амаллари ҳавога учиб, ўзлари ҳалокатга юз тутадилар. Ҳасан Басрий айтади: “Банданинг кераксиз нарсалар билан машғул қилиб қўйилиши Аллоҳ таолонинг ундан юз ўгирганига далолат қилади”.

5. Инсон учун нима муҳим ва нима кераксиз саналади?

Инсон учун муҳим нарсалар: ҳаёт учун зарурий емоқ, ичмоқ, кийим-бош, уй-жой каби эҳтиёжлар ва охиратдаги нажот-саломатликка тааллуқли амаллар.

Кераксиз нарсалар: мол-дунё кетидан қувиш, хилма-хил таом ва ичимликларни кўпайтириш, мансаб тама қилиш ва бировлар мақтовини хуш кўриш… Ҳақиқий тақво эгалари бундай машғулотлардан ўзларини четга оладилар…

Дунё ва охиратда инсон учун бирон нафи тегмайдиган ўйин-кулги, ҳазил-ҳузул каби кўнгилочар одатлар мубоҳ саналади. Вақтни зое этадиган бундай ишлардан мўмин киши йироқ тургани афзал. Зеро, биз ҳали ўтказган вақтларимизга ҳам жавоб берамиз.

Кўп гапириш охир-оқибат оғиздан ҳаром гапларнинг чиқишига олиб боради. Шунинг учун умматнинг яхшилари бекорчи ва ортиқча гаплардан йироқ юришни ўзларига одат қилганлар. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

– Ё Расулуллоҳ! Биз ҳар битта гапирган гапимизга жавоб берамизми?

– Сени йўқлаб онанг йиғласин, эй Муоз! Ахир одамларни юз тубан дўзахга қулатадиган нарса тилларининг ҳосили эмасми?! (Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Одам боласининг амри маъруф, наҳий мункар ва Аллоҳ таоло зикридан бошқа сўзлари унинг фойдасига эмасдир”. (Термизий ривояти).

6. Мусулмон киши хайрли ишлар билан машғул бўлмоғи лозим. У турли бемаъни сафсаталар ва беҳуда ишлардан ўзини покиза сақлаши зарур. 7. Инсон нафсини тарбиялаб бормоғи, уни тубан одатлардан нафратланишга ўргатмоғи керак. Ҳақиқий иймон эгалари беҳуда нарсаларга асло эътибор бермайдилар.
Асадулло Холмуродов
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фасоҳат ва балоғатлари
“Ҳижрат” тушунчасини сохталаштираётганлардан эҳтиёт бўлайлик!
“Ҳижрат” тушунчасини сохталаштираётганлардан эҳтиёт бўлайлик!
“Аҳли сунна вал жамоа имомлари: Имом Мотуридийнинг аҳли сунна ривожида тутган ўрни” мавзусида онлайн маъруза
“Аҳли сунна вал жамоа имомлари: Имом Мотуридийнинг аҳли сунна ривожида тутган ўрни” мавзусида онлайн маъруза

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP