SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ИЛМИЙ МАРКАЗ “КЎКАЛДОШ”ДА
05.12.2022 / Bo‘limda Yangiliklar

Илмий марказ “Кўкалдош”да

Бугунги дунё илмий жамоатчилиги жаҳон илм-фан ва ислом цивилизацияси ривожига ўз ҳиссасини қўшган мовароуннаҳрлик олимларнинг улкан хизматларини эътироф этмоқда. Бу борада бағрикенглик тамойилларини ўзида акс эттирган мотуридийлик таълимоти асосчиси Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилоту аҳли-с-сунна”, “Китобу-т-тавҳид” асарлари ўзига хос аҳамият касб этади.

Бугун 5 декабрь куни Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига Имом Мотурудий илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи  Аллоқулов Абдуллатиф ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад таълим муассасаси ўқитувчи ва талабаларига Имом Мотурудий илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан таништириш, Мотуридийлик таълимоти ҳамда унинг Ислом оламидаги аҳамияти ва Имом Мотурудий илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган Имом Мотуридийга оид асарларнинг тақдимоти бўлди.

ИЛМИЙ МАРКАЗ “КЎКАЛДОШ”ДА (1)
ИЛМИЙ МАРКАЗ “КЎКАЛДОШ”ДА (2)

Тадбирни таълим муассасаси мудири М.Насриев кириш сўзи билан очиб берди сўнг сўзни Имом Мотурудий илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримовга берди.

Ж.Каримов Имом Мотурудий илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан батафсил таништириб ўтди, жумладан: Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4802-сонли қарори асосида ташкил этилгани, Марказнинг асосий мақсади буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялаш, уларда маънавий ва маърифий қарашларимизга ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришдан иборат экани ҳақида ва бошқа маълумотларни  айтиб ўтди.  

ИЛМИЙ МАРКАЗ “КЎКАЛДОШ”ДА (3)

Сўз навбати маърузачи А.Аллоқуловга берилди. А.Аллоқулов  Мотуридийлик таълимоти ҳамда унинг Ислом оламидаги аҳамияти ҳамда ушбу таълимотни давомчилари сифатида ушбу таълимотни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган буюк аждодларимиз ҳақида ва мотуридийлик таълимоти билан ашъарийлик таълимоти тарқалган диёрлар у ердаги кенг тарқалган фиқҳий йўналишлар ва ўртасидаги фарқларни йиғилганларга баён қилиб берди. Шунингдек, Абу Мансур Мотуридий яшаган даврда бузғунчи оқим ва фирқалар, жумладан, муътазила, муржиия, мушаббиҳа, қадария, карромия, жаҳмия каби ўндан зиёд оқимлар ёшларга ва диний саводи етарли бўлмаган кишиларга такфир, тоқатсизлик, муросасизлик ғояларини сингдириб, жамиятни тафриқаланишига сабабчи бўлган давр сифатида тарихда қолгани. Абу Мансур Мотуридий томонидан такомиллаштирилган ҳанафийлик таълимоти ўзининг бағрикенглиги, муътадиллиги билан жамиятни бирлаштиришга, ёт ғояларни халқ орасидан сиқиб чиқаришга замин яратиб, мотуридийлик таълимоти сифатида олимлар эътирофига сазовар бўлганлиги таъкидланди.

ИЛМИЙ МАРКАЗ “КЎКАЛДОШ”ДА (4)

Тадбирнинг сўнгги қисмида Имом Мотурудий илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилида нашр қилинган “Таъвилотул Қуръон” асарининг 29-30-жузлари ҳамда марказ томонидан асос солинган “Мотуридийлик” журнали ва бошқа илмий нашрлар билан таништириб ўтилди.

Тадбир якунида берилган саволларга мутахассислар томонидан етарлича жавоблар берилди. Ташриф буюрган меҳмонларга таълим муассасаси томонидан эсдалик совғалар тақдим қилинди.

ИЛМИЙ МАРКАЗ “КЎКАЛДОШ”ДА (5)

Таълим муассасаси матбуот хизмати

What you can read next

“Маҳалла обод – юрт обод”
“Маҳалла обод – юрт обод”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар ўртасидаги суҳбат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим бериш услублари
Суннатнинг тарқалишида элчилик алоқаларининг аҳамияти
Салафи солиҳларнинг ёшларга берган насиҳатларидан (тўртинчи қисм)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP