Исломга киришлари ва Расулуллoҳга дўст бўлишлари
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) фил йилидан икки йилу бир неча ой кейин туғилганлар. Тўлиқ исмлари Абу Бакр Абдуллох ибн Абу Қуҳофа (Усмон). Оналари Уммул Хойр Салмо бинт Сохр. Ота-оналарини Бани Тамим уруғидан бўлганлар. Асл Қурайшликлар.Савдо билан шуғулланганлар.
Абу Бакр жаноби Пайғамбаримиз билан ёшликларидан дўст бўлганлар.
Ислом даъвати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил бўлганда эркаклардан биринчи бўлиб исломга кирганлар. Расулуллоҳга ва у кишининг даъватларига иймон келтиришлари ва у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га келганларни тасдиқлашлари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзларига катта ижобий таъсири бўлган. Ҳатто (Расулуллоҳ) у зотга Сиддиқ лақабини берганлар.
У зот (розияллоҳу анҳу) савдоларини ташлаб, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга ислом даъватига вақт ажратганлар. Аксар мол-дунёларини Аллох йўлида ишлатганлар.
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан Маккаи Мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижратларида йўлдош бўлганлар. Бу борада Аллоҳ таолонинг қуйдаги ояти нозил бўлган:
(Тавба Сураси 40-оят)
Ахлоқлари
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) юксак ахлоқли зот сифатида танилган бўлиб, у киши иффат, мардлик, саховат, камтарлик, беозорлик, мусулмонларга раҳмдиллик жиҳатлари билан, айниқса, ислом дини таълимотларига оғишмай амал қилишлари билан машҳур эдилар.
У зот ислом дини даъватини ёйилишига катта ҳисса қўшдилар. Кўплаб саҳобалар уларнинг таъсирида мусулмон бўлдилар. Кўплаб молу давлатларини қулларни озод қилиш учун сарфладилар. У зотда барча маънолар ва ажойиб исломий ахлоқлар мужассам эди. У зот ҳақида Пайғамбар (алайҳиссолату вассалам) шундай деган эдилар: “Кимни исломга даъват қилган бўлсам, унда иккиланиш бўлган, фақат Абу Бакрда бундай бўлмаган”.
Аллоҳ таоло Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)ни раҳматига олсин.
Икром Рўзиқулов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси





