- Сохта салафийлар «дунёси»
Сохта салафийлар дунёси ўзига яраша ранг баранглиги билан ажралиб туради. Уларнинг орасида турли хил шахслар борки улар «мўътадил» намоёндаларидан ҳаддидан ошган мутаассиб мужассималаргача борадилар. Уларнинг фарқларини ажратиб олиш учун фақатгина улар томонидан ёзилган китоблар, ўтмишда ўткан буюк аҳли сунна уламоларининг китобларига ёзган шарҳлар ва таҳқиқлардан билиб олса бўлади. Энди эса биз сизларни уларнинг ҳар бир тоифалари фирқалари билан таништириб ўтамиз. - «Мўътадил» сохта салафийлар .
Улар кўплаб мусулмонобод бўлган давлатларда ва турли хил аҳолисининг катта қисми бошқа дин вакиллари бўлган мамлакатларда истиқомат қиладилар. Уларнинг аломатларидан бирини сизга кўрсатиб ўтсак:
Имом Абу Усмон Собуний роҳимаҳуллоҳ қуйидаги:
فإني لما وردت آمد طبرستان وبلاد جيلان متوجها إلى بيت الله الحرام، وزيارة قبر نبيه صلى الله عليه وسلم، وأصحابه الكرام، سألني إخواني في الدين أن أجمع لهم فصولا في أصول الدين
«Сўнгра мен Аллоҳнинг байтул ҳаромига ва Унинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини, у зот (сав)нинг саҳобаи киромларни розияллоҳу анҳумларни зиёрат қилишга кетаётганимда Табаристоннинг Омуд шаҳрига ва Жийлон шаҳрига келдим ва диндаги қардошларим мендан усулуддийнда бир нечта бобларни улар учун жамлаб беришимни сўрашди… «гапларини «мўътадил» сохта салафий вакили диққат эътибор билан матн тагида ўзининг изоҳини ёзади: «Мен шуни айтаман : муаллиф учун (Аллоҳ унга раҳм қилсин) «Унинг Пайғамбарининг масжидини зиёрат қилиш», деб айтиши яхшироқ бўлар эди, чунки пайғамбар сав)нинг қабрини эмас балки масжидларини зиёрат қилиш шаръий жиҳатидан тўғри бўлади», деб ўзларининг раҳнамоси Ибн Таймияга оид икки китобини мутолаа қилиб, шу мавзуни ўрганишни тавсия қилиш билан ўз изоҳини тугатади.
Давоми бор….
Рустам Охунжонов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби






