Таълим муассасасида ҳафтанинг ҳар душанба куни “Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари ўтказилиши режаси тасдиқланган. Бунда долзарб мавзуларда соҳа мутахассислари таклиф этилиб давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилади. Бу тадбирлар талабаларнинг интеллектуал салоҳияти ошиши, уларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан камол топишида муҳим ўрин тутмоқда.
7 ноябр куни “Ахборот ва мураббийлик соати” “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида амалга оширилаётган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида бўлиб ўтди, унга “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти, Республика Конституция комиссияси аъзоси Анваржон Миркомилов таклиф қилинди.
Маърузачи ўз маърузасида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган масалалар ҳақида гапириб ўтди.



2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг 7 та йўналиши:
1. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;
2. Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;
3. Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
4. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
5. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;
6. Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;
7. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш;
Мазкур устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган мавзуга доир видеороликлар намойиш этилди.
Шунингдек, маъруза давомида 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтиши, мазкур анжуманга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Ахборот мураббийлик соатининг сўнги қисмида Анваржон Миркомилов талабаларнинг ушбу мавзу бўйича қизиқтирган саволларига жавоб берди.



Тадбир маънавият залида ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳларда видеоконференция шаклида узатилди
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






