SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ҳиммат ўзи нима?
01.11.2022 / Bo‘limda Yangiliklar

Ҳиммат ўзи нима?

Ҳиммат сўзи араб тилидаги “ҳамма” феълидан олинган бўлиб, бирор ишни қасд қилишни билдиради.

“Ал Мисбоҳ” қомусида айтилишича: ҳиммат – бир ишни мақсад қилиб киришишнинг аввалидир. Ўша мақсадида қаттиқ туришни “ҳиммати олий” дейилади.

Журжоний айтади: Ҳиммат бу – бир ишни қилишдан аввал қалбнинг ўша ишни қаттиқ мақсад қилишидир.

Ибн Қоййим “Мадорижус соликин” китобида айтади:

Ҳиммат “ҳамма” феълидан олинган бўлиб хоҳишнинг аввалини билдиради. Аммо уламолар хоҳишнинг ниҳоясига етишни билдиради дейишади. “Ҳамма” хоҳишнинг аввали ва “Ҳиммат” хоҳишнинг ниҳоясини билдиради.

“Манозил” китобининг муаллифи ҳимматни қуйидагича таърифлаган:

Ҳиммат – мақсад сари етокловчи туйғудир (яъни,жўшқинлик). Инсон бу туйғуни жиловлай олмайди ва ундан кечиб ҳам кетолмайди.

Банданинг ҳиммати холис Аллоҳ таолога боғланса бу жуда олий ҳиммат бўлади. Бундай туйғу эгалари ўзларининг эзгу мақсадларига эришиш йўлида ҳиммати олий бўлгани учун модомики, уларга қаттиқ тўсиқ келмаса, машаққатларга парво қилмай, Аллоҳнинг ҳукмларидан бурилмай мақсад сари интиладилар.

Ҳимматнинг олийлиги – Аллоҳдан бошқага юзланмаслик, Аллоҳнинг розилигини бошқасига, Аллоҳнинг муҳаббатини бу дунёнинг ўткинчи орзу-ҳавасларига алмашмасликдир. Олий ҳимматнинг бошқа туйғуларга ўхшаши худди қушлардан биттаси жуда баланд учиб, қолганлари пастроқ учганига ўхшайди. Қанча баландроқ учса унга зарар етиш эҳтимоли камроқ бўлади. Пастроқ учганларига эса хавф эҳтимоли кўпроқ бўлади. Ҳиммат ҳам қанчалик олий бўлса мақсадга етиш осон бўлади. Ҳиммати паст бўлса уни чалғитувчи ва мақсаддан бурувчи нарсалар кўп бўлади. Инсоннинг ҳиммати олий бўлиши мақсадга етишнинг гаровидир, ҳимматнинг паст бўлиши эса мақсаддан маҳрум бўлиш омилидир.

Ҳиммат (жўшқинлик) ишларнинг куртаги ва муқаддимасидир. Солиҳлардан бири: “Ҳимматингни эҳтиёт қилгин, чунки ҳиммат ҳамма нарсанинг бошланишидир, ҳиммат олий ва тўғри бўлса кейинги ишлар ҳам тўғри бўлади”,-деган.

Убайдуллоҳ ибн Зиёд ибн Зибён айтади: “Менинг Калб қабиласидан бир тоғам бор эди. У киши менга, “Эй, Убайд ҳимматингни олий қилгин, чунки олий ҳиммат мурувватнинг ярмидир”-дер эди.

Ҳиммат(жўшқинлик) инсон боласи билан бирга яралади.

Ибн Жавзий “Лафтатул кабад ила насиҳатул валад” китобида айтади: “Ҳиммати паст инсон бирор ишда давомий бўла олмайди. Ҳиммати олий бўлса мақсад сари интилаверади. Ҳиммат инсон билан бирга яралади. Баъзи вақтда ҳиммат пасаяди, ундай вақтда уни қизиқтириш ва ундаш керак, ўшанда яна олийлашади. Инсон қачон ўзида ожизликни ҳис қилса унга қувват берадиган, ялқовликни ҳис қилса унга тавфиқ берадиган Роббисини эсласин. Икки дунё саодатига фақат Аллоҳ таолонинг тоати билан эришилади. Кимки Аллоҳ таолога юзланса мақсадига етади. Ким Аллоҳ таолодан юз ўгирса кўзлаган мақсадига етолмайди”.

Бу ерда “Баъзи вақтда ҳиммат пасаяди”- дейишлиги, ожизлик, ялқовлик, шайтон васвасаси ва ҳавойи-нафсга берилиш сабабидан бўлади. Ундай вақтда ҳимматни ошириш учун уни қизиқтириш, танбеҳ ва эслатма бериш лозим. Қандай улуғ Зотнинг розилиги учун? Қандай улуғ неъмат учун ҳаракат қиляпти? Агар у розилик бўлмаса қандай ҳам ёмон оқибат кутяпти?-деган саволни бериб кўриш керак. Худди тарихда биз исмини билмаган баъзи қаҳрамонларимиз қилганидек. Аммо уларга Аллоҳнинг билишлиги ва Унинг Ўзи уларга савоб бериши кифоя қилади.

Абдуллоҳ ибн Қайс Абу Умайя Ғифорий айтади: “Бир жангда эдик, душман ҳужум қилиб сафларимизни ёриб ўтмоқчи бўлиб турганда, олдимда турган бир киши ўзига ўзи гапириб шундай деди: “Эй,нафсим! Фалон фалон жангда “бола-чақанг, қавму-қариндошинг бор” дединг, сўзинга кириб қайтдим. Яна фалон жангда: “бола-чақанг, қавму-қариндошинг бор” дединг, сўзинга кириб қайтдим. Аллоҳга қасамки, сенга ёқадими ёки ёқмайдими, бугун сени Аллоҳга йўлиқтираман”,-деди. Шунда мен уни кузатаман деб ўзимга аҳд қилдим ва куни билан унинг изидан кузатдим. Қўшин душманга ҳужум қилди, у киши олдинги сафда эди. Душман қўшинга ҳужум қилганда қўшинни ҳимоя қилиш билан овора бўлди. Яна қўшин душманга ҳужум қилганида аввалги сафда пайдо бўлди. Душман ҳужум қилганида яна қўшиннинг ҳимоясига ўтиб олар эди. Куни билан жанг қилди ва охири ярадор бўлиб йиқилди. Мен бориб ўзи ва отидаги жароҳатларни санадим, олтмишдан ортиқ жароҳат олган экан”.

Ҳар бир мўъминда уни эзгуликка бардавом ундаб турадиган ҳиммати ва тўғри йўлни кўрсатиб турадиган илми бўлиши лозим.

Ибн Қоййим Жавзия айтади: “Аллоҳ таолонинг ҳикмати Одам алайҳиссалом ва унинг зурриётини жаннатдан чиқаришликни тақозо қилган вақтда ундан яхшироғини уларга берди. У нарса – бандаларига юборган элчилари ва китобларидир. Булар Аллоҳга элтувчи тўғри йўлни кўрсатиб баён қилиб берувчидир. Ким буни маҳкам ушласа ҳидоят топади ва катта ютуққа эришган бўлади. Ким бундан юз ўгирса бахтсизлик сари юзланган бўлади. Аллоҳ таоло бизларга тўғри йўлни мана шундай кўрсатиб берган экан, бу йўлга икки нарса билан эришилади: “Илм” ва “Ирода” билан. Ирода бу йўлга олиб кирадиган эшиги бўлса, илм эса шу эшикнинг калитидир. Инсоннинг комиллиги мана шу икки нарса “уни доим мақсади сари ундаб турувчи ҳиммати” ва “тўғри йўлни нотўғрисидан ажрата оладиган илми” билан бўлади. Инсон кўпинча бу икки нарсада ёки уларнинг бирортасида сусткашлик қилади. Баъзи инсонлар илми йўқ ва бу йўлда изланмайдилар ҳам. Баъзи инсонлар илмли бўлса-да, ҳиммати паст бўлгани сабабли илму амалда жидду жаҳд қилмайдилар. Еб ичаётган неъматлари билан овора бўладилар ва натижада қалблари қотади. Бу дунёнинг ўткинчи неъматларига маҳлиё бўлиб дангасалик ва бепарволикда умр ўтказадилар. Гоҳида шундай инсонлар топиладики, улар ҳам илм ва ҳам ҳиммат соҳиби бўладилар. Уларнинг ҳақиқий саодат сари интилишига барака берилади. Улар олий мақсадлари сари оғишмай ҳаракат қиладилар. Аллоҳ ва Расулининг розилиги йўлида нафсларини машаққатга қўйиб бўлса ҳам жидду-жаҳд қиладилар. Инсон ҳимматининг олийлиги мақсадига ва илмининг шарафи қандай илм эканига қараб баҳоланади. Демак шундай экан, инсон икки дунё саодатига эришиш учун унинг ҳиммати Аллоҳнинг розилигига боғланган бўлиши лозим. Бундай улуғ мақсадга Аллоҳ таолонинг суюкли Пайғамбаридан мерос бўлиб келаётган илм билан эришилади. Аллоҳ таоло бу Пайғамбарни яхшиликка чақирувчи, ҳақ йўлга ҳидоят қилувчи ва Ўзи билан бандалари орасида восита қилиб юборган. Шунинг учун Аллоҳ таоло бандаларига берадиган яхшиликларини шу Пайғамбар орқали беришлигини ва бандаларининг яхши амалларини шу Пайғамбарнинг айтганларига мувофиқ келсагина қабул қилишини шарт қилиб қўйди[1]”.


[1] “Мифтаҳу дорус саодат ва маншуру валоятил илми вал иродат” китобидан.

What you can read next

Расулуллоҳнинг издошлари: Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)
Расулуллоҳнинг издошлари: Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)
Taʼlim muassasasida ilmiy suhbat boʻlib oʻtdi
СОҲА РАҲБАРЛАРИНИНГ МАДРАСАГА ТАШРИФИ
Соҳа раҳбарларининг мадрасага ташрифи

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP