SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мавлуди шарифни нишонлаш
22.10.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Мавлуди шарифни нишонлаш

Саккизинчи далил

Мавлуди набавийни нишонлаш саловотлар айтиш, зикр, садақотлар бериш, Расулуллоҳ (сав)ни мадҳ қилиш, улуғлаш, шарафли шамойилларини ва у ҳақдаги буюк хабарларни тилга олиш ҳамда шаръий жиҳатдан матлуб ва уни бажаришга тарғиб бўлган кўплаб яхши амалларни ўз ичига олади.

Шаръий жиҳатдан матлуб бўлган амалларга ундайдиган ва ўзаро ёрдам қилинадиган нима нарса бўлса уларнинг барчаси талаб қилинган нарсалар бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзига ва фаришталарига Набий (сав)га саловот айтишлари ҳақида хабар бермоқда: “Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!” (Аҳзоб сураси, 56 оят).

Ҳофиз Ибну Касир роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг тафсирларида қуйидагиларни айтадилар: “Ушбу оятдан мақсад Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз бандаларига олий фаришталар олдида бандаси ва пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни Ўз ҳузуридаги манзил-даражаси ҳақида хабарини бермоқда. Бу ишни муқарраб фаришталар ҳузурида мақтайди фаришталар саловот (истиғфор) айтишади, сўнг Аллоҳ таоло пастки олам аҳлига солавоту салом айтишга буюради токи олий олам ва пастки олам аҳлининг мақтови бирлашсин учун.”

Расулуллоҳ (сав)дан ўзларини ва ўтмишда ўтган пайғамбарларни мадҳ қилганлари собитдир ва у зот бу ишга тарғиб қилганлар, саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларида бунга амал қилишган, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга рози бўлганлар ва мадҳ қилганлар ҳаққига дуо қилиб тақдирлаганлар.

Имом Аҳмад, Ибн Абу Шайба ҳамда Табароний ўзларининг  “Мўъжамул кабир” номли асарларида Асвад ибн Сариъдан ривоят қилишади, у киши айтадилар: “Мен Аллоҳ таолони бир мадҳ эттим ва сизни ҳам бир мадҳ қилдим, деб айтдим. Шунда Расулуллоҳ (сав): “Кел ва Аллоҳни мадҳ қилишдан бошла”, деб айтдилар.”

         Расулуллоҳ (сав)ни мадҳ этиш кўплаб саҳобалар томонидан айтилгани келган. Имом Аҳмад ўзларининг “Муснад”ларида ва Ибн Асокир “Тарих”ларида (Мухтасар ибн Манзур) Абдуллоҳ Ибну Равоҳадан ривоят қилишади:

“Орамизда Аллоҳнинг расули бор, у бизга Аллоҳнинг Китобини тиловат қилур, тонгдан аниқ равшан маълум нарса ажралиб чиққан замон, У зот бизга кўрликдан кейин ҳидоятни кўрсатди, қалбларимиз эса у айтган барча нарсага аниқ ишонувчидур. Кофирларга кўрпа-тўшак оғирлик қилган замон У зот ўз ётоқларидан ёнбошлари ажралиб қолган ҳолда кечалари бедор бўладур” (шеър).

Мадҳ этгувчиларига қулоқ солиш жоиз, унда бирон ёмонлик йўқ. Саҳиҳул Бухорийда Саламатул Акваъдан ривоят қилинади: “Биз Расулуллоҳ (сав) билан бирга Ҳайбарга йўлга чиқдик, бир кеча юрганимизда орамиздан бир киши Омир ибн Акваъга: “Биронта қўшиқларингдан бизга айтиб бермайсанми!?”, деди. Саламатул Акваъ айтадилар: “Омир шоир бир киши эди, у йўлда кетаётган қавмга қўшиқ айтиб берди: “Парвардигоро гар сен бўлмасанг эди биз ҳидоят топармидик, на тўғриликни ва на намозни билар эдик. Сен бизнинг муқаддам қилган гуноҳларимизни мағфират айла, душманга йўлиққан вақтимизда қадамларимизни собит айла. Бизнинг устимизга хотиржамлик ато этгин,  албатта биз жанг майдонига чақирилсак лаббай деб йўлга чиқамиз.” Ушбу шеърий байтда шеър билан дуо қилиш жоизлигига далил бор.

Тўққизинчи далил

Аллоҳ таоло Китобининг Юнус сураси 57 оятида: “Сен: «Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт”, дейилади.

Маълумки ушбу оятни умумга йўйиш асл қоида ҳисобланади ва “Унинг раҳмати ила” оятининг умумийлик жумласидан бўлади. Бунга қуйидаги Анбиё сурасининг 107 ояти далолат қилади: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни, Аллоҳнинг раҳмати – жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик.” Аллоҳнинг раҳматидан мақсад Муҳаммад (сав). Бу тафсир турининг энг қувватлиси ҳисобланади. Қуръони каримни Қуръони карим билан тафсир қилиш саҳобалар ва тобеъинлардан ворид бўлган нарсаларга кўра Қуръони каримни тафсир қилишга уламоларнинг наздида аввалдан бўлиб келган. Бу ўринда шу йўл билан Қуръони каримни тафсир қилган муфассирларнинг намуналарини келтирамиз: Ҳофиз Суютий роҳимаҳуллоҳнинг “Дуррул мансур” номли тафсирида Абу Шайх Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан мазкур оятни қуйидагича тафсир қилганлар: “Аллоҳнинг фазли илм, Унинг раҳмати Набий (сав)дир, Аллоҳ таоло:“(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни, Аллоҳнинг раҳмати – жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик.”, деб марҳамат қилади”.  

Олусий “Руҳул маъоний” тафсирида “Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар.” оятини таъкидлаш ва тақрир (аниқ белгилаш) учун келган деб айтганлар. Оятдаги зикр қилинган раҳмат Набий (сав) эканлиги рожиҳ гап экани маълум бўлгач, Олусий роҳимаҳуллоҳ қуйидаги гапни келтирадилар: “Машҳур гап Набий (сав)ни раҳмат билан сифатланишлари, бунга: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни, Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик.”, деган оят бунга далолат қилади.”

         Ибнул Жавжий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг тафсирларида оятда келган раҳмат маъноси учун саккизта сўзни нақл қиладилар, фазл ва раҳмат сўзларининг маноси учун келтирилган учинчи гапларида: “Албатта аллоҳнинг фазли бу илм ва Унинг раҳмати эса Муҳаммад (сав) (Имом Заҳҳок роҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар)”

         Мазкур оятда Росулуллоҳ (сав)нинг туғилишлари сабабидан хурсанд бўлиш мусулмон кишидан талаб қилинган нарса бўлиб, шу амали эвазига у савоб олади, бунга Абу Лаҳабдан жаҳаннам азоби енгиллатилиши қиссаси  ҳам далолат қилади (яъни Абу Лаҳаб мавлудлари сабабидан азоби енгиллатилар экан мусулмон одам қандай қилиб ушбу ишига савоб олмасин!?)

Ўнинчи далил

Мавлудни нишонлаш тавқифий (ваҳийга асосланган) ибодат эмас балки мубоҳ бўлган қурбат амал.

Мавлудни нишонлаш оддий урфий ишлардан ҳисобланади у ҳақда шореъ учун маҳбубми ёки ёмон кўрилган амалми деб айтилмайди. Мавлуд ўз ичига олган Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи амаллар туфайли қурбат амал ҳисобланади. Мавлуд ибодат бўлганида эди унда у учун махсус шакл ва насс бўлиши лозим бўлар эди.  Мавлудни нишонлашдаги хусусият унинг шакли ва кўриниши уни қайси мамлакатда нишонлашига кўра бўлади.

Бу ерда биз тоат-ибодат ниятига яқинлаштирилган зикр, Расулуллоҳ (сав)га саловот айтиш, у зотнинг муаттар сийратларини ўзаро дарс ҳалқасини ташкил қилиш ҳамда мақтаб, мадҳ қилиш каби мубоҳ амал воқеъ бўлса у ният эътибори билан қурбат ва тоат бўлишига ишора қилмоқдамиз. Шу каби ишларга жамланганлар эса иншаоллоҳ савобларга эга бўладилар, бунга далил очиқ ҳужжат далолат қилади, у ҳақда Расулуллоҳ (сав) қуйидаги гапни айтганлар: “Ҳар бирингизнинг жимоъ қилишида садақа бордир”, дедилар. Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, бирортамиз шаҳватини қондирганига ҳам ажр бўладими?”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Айтингларчи, агар шаҳватини ҳаромга бўшатса унга гуноҳ бўлар эдими? Худди шунингдек, ҳалолга қондирганига унга савоб бўлади”, дедилар.

Ҳадисда келган بُضْعٌ  (бузъ) сўзи жимо қилишга ва жинсий аъзонинг ўзига ҳам ишлатилади. Бу ерда иккаласини ҳам назарда тутиш мумкин. Бу ҳадисда мубоҳ ишлар тўғри ният билан тоатга айланишига далил бор. Жимоъ ҳам ибодат бўлиши мумкин. Ибн Ҳажар айтадилар: “Имом Нававий ушбу ҳадисдан бирон бир насибада агар у ҳаққа мувофиқ келса унинг савоби камайтирилмайди, деб истинбот қилдилар, чунки эр ўз жуфтини оғзига бир луқмани солишлиги кўпинча кўнгил овлаш ҳолатида бўлади, бу ишда нафснинг шаҳвати учун очиқ ойдин киришиш бор, шунга қарамай агар мақсад савоб олиш бўладиган бўлса, ўша савоб эр учун Аллоҳнинг фазли марҳамати билан ҳосил бўлади. Энди агар шу иш унда нафснинг насибаси бўлиши билан савоб бўладиган ўрин экан унда нафснинг насибаси бўлмаган амал нима бўлади деб гумон қиласиз!?”

Рустам Охунжонов таржимаси
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот котиби

What you can read next

Пайғамбарларнинг бир-бирларидан афзаллиги ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг алоҳида хусусиятлари
Масжид кабутари
Масжид кабутари
Гўзал хулқ комиллик белгиси
Гўзал хулқ комиллик белгиси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP