Олтинчи далил:
Жума кунини Одам алайҳиссалом ушбу кунда яратилганлиги сабабидан шарафли бўлиши
Набий (сав) жума куни ҳақида: “Бу куни Одам алайҳиссалом яратилган”, деб марҳамат қилганлари саҳиҳ ривоятларда келган.
Ушбу ҳадис саҳиҳ иснод билан Имом Насоий ва Абу Довуд ривоятида келган бўлиб, Набий (сав): “Албатта кунларингизнинг энг афзали жума кунидир, у куни Одам а.с. яратилган ва шу куни қабзи руҳ қилинган, бу кунда сур чалинади ва Еру Осмондаги барча жонзот ўлади, шундай экан бу кунда менга саловотни кўпайтиринглар, зеро сиз айтган саловотларингиз менга кўрсатилади”, деганлар.
Дарҳақиқат, жума башариятнинг асли бўлмиш Одам алайҳиссаломни яратилиши билан шарафли бўлди. Унинг фарзандлари анбиёлар, авлиёлар ва солиҳ кишилар, яъни уларнинг барчаларининг яратилишини ўз ичига олади, жумладан, Одам болаларининг саййиди бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломни ҳам. Бу улуғланиш айнан шу кунга хосланмайди, балки ўзи учун хос ва унинг навъи учун ҳар жума куни Аллоҳ томонидан берилган неъматга шукроналик ҳолат такрор бўлгани каби умумий бўлади. Юқоридаги сабабга кўра Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) дунёга келган кунларини нишонлаш ҳам жума кунга қиёслаш мумкин бўлади, балки қувватлироқ ҳам бўлади. Бунинг сабаби Одам алайҳиссаломнинг яратилган куни шарафли бўлган экан, энди қандай қилиб бутун башарият саййиди бўлмиш Муҳаммад (сав) дунёга келган кун шарафли бўлмасин. Зеро Пайғамбаримиз (сав) ўзлари ҳақларида: “Мен Одам болаларининг саййидиман (ҳурматлисиман), фахрланиш йўқ”, деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).
Расули акрам (сав) жума куни фазилати ҳақида гапириб, ўша куни ўзларига саловот айтишни кўпайтиришга буюрдилар ва айтилган саловотлар ўзларига кўрсатилиши ҳақида айтиб ўтдилар. Бу отамиз Одам алайҳиссалом мисолида жамийки башариятни дунёга келишини эслатишни жонлантириш буйруғига ҳужжат бўлади ва бу иш Пайғамбаримиз (сав)га саловотни кўпайтириш билан амалга оширилади. Демак, шундан маълум бўладики Пайғамбаримиз (сав)нинг дунёга келишларини эслатишни жонлантириш устунроқ бўлади.
Шунга ўхшаш яна бир мисол, бу имом Бухорий ва бошқалар томонидан Умар Ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадис бўлиб, унга кўра яҳудийлар Ҳазрат Райғамбаримиз (сав)га: “ Эй амирал мўминийн! Сизларнинг китобингизда бир оят бор, агар шу оят биз яҳудийларга нозил бўлганида эди, ўша оят тушган кунни ўзимизга байрам қилиб олар эдик», деган эканлар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Қайси оятни айтмоқчисизлар?» деб сўрабдилар. Яҳудийлар: «Бугунги кунда сизларга динингизни мукаммал қилиб бердим», оятини дейишибди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Мен ушбу оят нозил бўлган кунни ва маконини биламан. Расулуллоҳ (сав) жума куни Арафотда эдилар. Биз у кунни бир эмас, икки байрам: ҳам жумъа ҳафталик байрам, ҳам қурбон ийди йиллик байрам қилганмиз», деган эканлар. Имом Термизий Ибн Аббосдан мазкур ривоятни келтирадилар, Ибн Аббос бу ҳақда: “Ушбу оят жума куни ва арафот куни байрами ҳақида нозил бўлган”, деб айтганлар. Термизий ушбу ҳадисни саҳиҳ деганлар. (Жоме ат-Термизий (5/250)). Ушбу асардан Умар Ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ (сав) мазкур оятни нозил бўлган кунни байрам қилмасликларига қарамасдан буюк неъматлар содир бўлган кунни байрам қилишга розиликлари бор, чунки ўша куни мазкур буюк ҳодиса содир бўлди.
Еттинчи далил:
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбар алайҳимуссаломлар қиссаларини зикр қилгани, улардан Яҳё, Марям, Исо алайҳимуссаломларни туғилиш қиссалари.
Аллоҳ таоло ушбу қиссаларда Пайғамбаримиз (сав)нинг дилларини мустаҳкамлаш бор эканини баён қилади: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга пайғамбарларнинг хабарларидан дилингизни мустаҳкам қиладиган қиссаларни сўйлаб берурмиз ва бу қиссаларда сизга ҳақиқат ва панд-насиҳат ҳамда барча мўминлар учун эслатмалар келди.”
Пайғамбарлар қиссаларида дилларни мустаҳкам қилиш бор экан, демак Расулуллоҳ (сав)нинг дунёга келиш қиссалари дилларни мустаҳкам қилишда энг буюкроқ ва устунроқ бўлади. Биз эса Расулуллоҳ (сав)га нисбатан дилларимизни мустаҳкам қилишга ҳожатимиз кўпроқдир. Мана шу маънода баъзилар қуйидаги гапларни айтишган экан: “Йуқ ундай эмас, биз сенга уни эслаш билан қалбинг унга нисбатан мустаҳкам бўладиган у (Муҳаммад алайҳиссалом) ҳақда бўлган хабарларни қисса қилиб бердик. Муҳаммад (сав)дан бошқаларнинг (қиссаси) дилларни мустаҳкам қилишда мос бўлса ҳам, у зотни мақташ шиор бўлишга энг муносиб бўлади.”
Давоми бор…
Рустам Охунжонов таржимаси
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот котиби






