Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида дин соҳа ходимларининг олдида турган вазифалар” йўналишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбар ва педагоглари учун 36 соатлик малака ошириш ўқувлари бўлиб ўтди. Ўқувларда 90 нафар тингловчи иштирок этди.



Бир ҳафта давом этган малака ошириш ўқувларининг биринчи ва иккинчи давраларида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг раҳбар ва педагог ўқитувчилари иштирок этдилар.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






