Қулоқларни маъсиятлардан сақлаш
Навбатдаги аъзоингиз – қулоқларга келсак: сиз уларни бидъат, ғийбат, ёлғон ва фаҳш сўзлардан асранг!
Зеро, улар сиз учун Аллоҳ таолонинг каломини эшитиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари ва авлиёлар ҳикматларини эшитиш учун яратилгандир. Улар ёрдамида илм истеъфода қилишингиз билан Аллоҳнинг ҳузуридаги абадий неъмат ҳамда битмас туганмас мулкка васила бўлишингиз учун яратилгандир. Агар сиз номақбул нарсаларга қулоқ тутадиган бўлсангиз, улар сизнинг зарарингизга бўладилар (яъни, гуноҳкор бўласиз ва улар сизга қарши гувоҳлик беришади) ҳамда муваффақиятга олиб борувчи сабаб ҳалокат сабабига ўзгаради. Бу эса ҳасрат-надоматнинг энг ёмонидир. Сиз гуноҳ ишларни фақат гуноҳ сўзни айтган одамга хос деб ўйламанг, улар унга қулоқ солувчиларга ҳам тегишлидир, чунки “Албатта ғийбатга қулоқ солувчи киши ғийбат қилувчи билан шерик бўлади ва у ғийбат қилувчининг биридир” деб, хабарларда келади.
Давоми бор….
© Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳматуллоҳ
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси






