Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича ўқув курслари ўз фаолиятини кўрсатиб келмоқда.
Ўқув курсларига шанба куни соат 09:00 дан 12:00 гача ҳужжатлар қабул қилинади.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
Маълумот учун манзил:Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти.
Телефон: +99899 249-30-90 шанба куни соат 09:00 дан 12:00 гача мурожат қилишингиз мумкин
e-mail: info@kukaldosh.uz






