

Ҳар душанба куни “Кўкалдош” таълим муассасаси талабалари ўқув ҳафтасини “Ахборот ва мураббийлик соати” дарси билан бошлайдилар. Бунда ўқувчилар ўтган ҳафта давомида бўлиб ўтган муҳим воқеалар, сиёсий-ижтимоий ва илмий-маданий соҳалардаги янгиликлар билан танишиб, устозлардан уларга нисбатан муносабат эшитадилар ва ўз қарашларини изҳор қиладилар.
Бугун “Ахборот ва мураббийлар соати”да таълим муассасаси раҳбарияти 2022-2023 ўқув йили таълим муассасасига қабул қилинган 1-курс талабалари билан “Диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.


Унда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг роли ва вазифалари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг функциялари мисоллар билан тушинтириб ўтилди. Юқорида санаб ўтилган ташкилотларнинг давлат ва дин ўртасидаги муносабатларни тартибга солишдаги ўрни ва аҳамияти таъкидланди. Яқинда ўқишни бошлаган биринчи курсларга мақсадни аниқ қўйиб шунга интилиш ва келажакда етук мутахассис бўлишга тарғиб қилинди.
Таълим муассасаси томонидан ҳар йили анъанага айланган “Қуръон” мусҳафи китоби ҳар бир талабага берилди.




Шунингдек, бошқа гуруҳларда ҳам “Инсон одоби билан гўзал” мавзусида ахборот-мураббийлик соати бўлиб ўтди.
Ахборот-мураббийлик соатида гуруҳ раҳбарлари талабаларнинг узаро муносабатларида – ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дустлик, ҳамжихатлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим эканликлари, талабалар ўзаро муносабатларида инсон кадр-кимматига ҳурматсизлик килиш, шахсиятини камситиш, ўзганинг интеллектуал мулкини ўзлаштириб олиш, куполлик, беҳаё сўзлар ишлатиш, муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш катъиян ман этилиши ҳақида айтиб ўтишди.


Ундан ташқари гуруҳ раҳбарлари талабаларнинг таълим муассасаси худудида, масжид ва аудиторияда, ахборот-ресурс марказида, талабалар турар жойларида, спорт мажмуаларида, маданият саройи ва боғида оммавий тадбирлар утказиш жойларида шунингдек:
– турли давраларда узининг намунавий хулки ва билими билан таълим муассасаси ҳақида юксак ижобий таассурот ҳосил қилишга интилиш;
– доимо комилликка интилиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларни чуқур англаш;
– таълим муассасаси манфаати, унинг шаъни ва шонли анъаналари, обрўси ҳамда нуфузи туғрисида қайгуриш, уларни саклаб колишга жонкуярлик қилиш ҳамда уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ҳақида йиғилган талабаларга айтиб ўтишди.
Ахборот – мураббийлик соати якуний қисмида гуруҳ раҳбарлари талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб бердилар.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






