SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Академияда “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкил этилиши” мавзусида тадбир ўтказилди
08.09.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Академияда “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкил этилиши” мавзусида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида янги ўқув йили муносабати билан 1-босқич бакалавриат ва магистратура талабалари иштирокида “Биринчи курс мактаби”, “Мустақиллик дарслари” ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирлардан бири ислом маърифати ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган Муфтий Бобохоновлар сулоласининг меросини ўрганиш ва ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мавзусига бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом сивилизатсияси маркази етакчи илмий ходими Шайх Абдулазиз Мансур, Муфтий Бобохоновлар жамғармаси директори маслаҳатчиси Амирсаидхон Усмонхўжаев, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Гʻофуров, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов, “Ислом тарихи ва манбашунослиги ИРCИCА” кафедраси мудири Неъматулла Мухамедов, кафедра профессори Саидакбар Агзамходжаев, Академия профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Академияда “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкил этилиши” мавзусида тадбир ўтказилди (1)

“Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси ташкил этилиши” мавзусида бўлиб ўтган учрашувни Академия проректори Зоҳиджон Исломов кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комиловнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Академияда “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкил этилиши” мавзусида тадбир ўтказилди (2)

Шундан сўнг Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари мўмин-мусулмонларимиз томонидан катта эҳтиром билан ёдга олинадиган Муфтий Бобохоновлар сулоласи вакиллари ўта машаққатли йилларда юртимиздаги диний-маърифий соҳа ривожи йўлида беқиёс хизматлар қилгани тўғрисида сўз юритди.

Академияда “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкил этилиши” мавзусида тадбир ўтказилди (3)

Дарҳақиқат, Иккинчи жаҳон уруши даврида совет тузумининг диний сиёсатида кескин ўзгариш кузатилди. 1943-йилнинг октабр ойида Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний бошқармаси ташкил этилади. Ўша даврда Диний бошқарма фаолияти бешта собиқ совет республикаси – Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни қамраб олган эди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси муфтийси сифатида бир овоздан эшонхон Бобохон тайинланади.

– Иккинчи жаҳон урушининг энг оғир пайтида собиқ иттифоқ аҳолисининг Ислом динига бўлган муносабати ижобий томонга ўзгара бошлади, – дейди “Ислом тарихи ва манбашунослиги ИРCИCА” кафедраси мудири Неъматулла Мухамедов. – 1943-йил 31-июлда Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг Диний бошқармаси ташкил этилади. Муфтий эшон Бобохонга Диний Идора бошқарувини ташкил этиш ва уни йўлга қўйишда мазкур зотлардан ташқари ўзларининг ўғиллари Зиёвуддинхон қори, Камолиддинхон қори, Бадриддинхон ва Носирхонлар яқиндан ёрдам беришади. Шу йили Тошкентда И қурултой ўтказилади. Унда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармасини ташкил этиш ва эшон Бобохонни муфтий этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинади. 

Ешон Бобохон Диний бошқармага раҳбарлик қилган даврда Мир Араб мадрасасининг ўқув даргоҳи сифатида расман фаолият кўрсата бошлади. Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд, Самарқанддаги Шоҳи Зинда, Душанбедаги Хожа Яъқуб Чархий, Тошкентдаги Имом Қаффол Шоший каби зиёратгоҳлар очилди. Вилоятлар марказларида йирик жоме масжидларининг ишга туширилди. Бир қатор исломий осори-атиқаларни таъмирланди, бундан ташқари, бошқа кўплаб хайрли ишлар бевосита у зотнинг раҳбарлигида амалга оширилди.

Тадбир давомида талабаларга Бобохоновлар сулоласининг юртимизда динимиз ривожи йўлида кўрсатган меҳнатлари акс этган ҳужжатли филм намойиш этилди. Сўзга чиққанлар мазкур сулола диний-маърифий соҳадаги хизматларини эътироф этишди.

Академияда “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкил этилиши” мавзусида тадбир ўтказилди (4)
Академияда “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкил этилиши” мавзусида тадбир ўтказилди (5)

Ўзбекистон халқаро ислом академияси 

Матбуот хизмати
Манба: https://iiau.uz/oz/news/1697

What you can read next

Тилло узук воқеаси
Тилло узук воқеаси
Биринчи Президент ўгитлари
Zulmatdan nurgacha 2-qism Rasulullohning ota-onalari
Zulmatdan nurgacha 2-qism Rasulullohning ota-onalari

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP