Бу ҳақда Татаристон Республикаси Маданият вазирлиги хабар қилди.
Ушбу ресурс Волга Булғорияси томонидан ислом динини қабул қилгани ҳақида тарихий маълумотлар билан танишиш ҳамда анъанавий исломий қадриятларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинади.
«Сайт бир нечта бўлимлардан иборат бўлади ва доимий равишда янгиланади», дейилади агентлик веб-сайтидаги хабарда. Асосий блок Ислом тарихи ҳақида маълумот беради. Қолган блоклар замонавий Россияда халқаро ҳамкорлик ва Исломшунослик, мусулмон инфратузилмаси – ҳалол овқатланиш, савдо, китоб нашр этиш, таълим муассасалари ва бошқа маълумотларга бағишланади. «Агар республика аҳолиси портални маълумотларга тўлдириш бўйича таклифлар бўлса, биз барча таклифларни албатта қабул қиламиз ва ҳисобга оламиз», – дея қўшимча қилди Татаристон Республикаси Маданият вазирлиги.
МАНБА
Islam-today
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






