Бугун, 29 август куни, Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги 2022-23 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масаласида муассаса мудири М.Насриев бошчилигида мударрислар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ўтган 2021-22 ўқув йилида таълим муассасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.


Маънавий-маърифий, ўқув-услубий йўналишларда эришилган ютуқлар, шунингдек, бу борада йўл қўйилган камчиликлар айтиб ўтилди. Тилга олинган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, уларни келгусида такрорланмаслиги учун раҳбарият, маънавий-маърифий, ўқув-услубий ҳамда матбуот хизмати бўлимлари томонидан тегишли тавсия, таклифлар берилди.



Йиғилиш якунида таълим муассаси мудири мажлис қатнашчиларини яқинлашиб келаётган Истиқлол байрами билан табриклаб, янги ўқув йилида барча жамоа аҳлига ғоятда масъулиятли, аммо шарафли вазифаларини тўлақонли амалга оширишларида Яратгандан куч-қувват, саломатлик ва омадлар тилади.
КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ






