SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Саудия Арабистонида “Ўзбекистон – мутафаккирлар мамлакати. Имом Бухорий Ватанига саёҳат” номли китоб нашр этилди
16.08.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Саудия Арабистонида “Ўзбекистон – мутафаккирлар мамлакати. Имом Бухорий Ватанига саёҳат” номли китоб нашр этилди

Саудия Арабистонида «Ўзбекистон – мутафаккирлар мамлакати. Имом Бухорий Ватанига саёҳат» номли китоб нашрдан чиқди.

Китоб Саудия Арабистонилик таниқли журналист, ёзувчи, аждодлари асли Фарғона водийсининг Қўқон шаҳридан бўлган Абдулазиз Муҳаммадамин Қосим томонидан ёзилган.

У 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида ота-боболари юрти – Ўзбекистонга сафар қилиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлган, миллий урф-одатлар билан яқиндан танишиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилган.

Абдулазиз Қосимнинг сафари ўша йиллари Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консули бўлиб ишлаган Сирожиддин Шамсиддинов ташаббуси ва кўмагида ташкил этилган. Ўзбек дипломати адибни саёҳат таассуротлари ҳақида китоб ёзишга ундаган ва унинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилиши учун зарур шароитларни яратишга кўмаклашган.

Натижада Ўзбекистоннинг тарихи, иқтисодиёти, жўғрофий жойлашуви, этнографияси, миллий ўзига хослиги ва миллатлараро муносабатлари, халқаро алоқалари, ўзбек халқининг маданияти, урф-одат ва анъаналари атрофлича ёритилган асар дунёга келди. Муаллиф мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти, унда ҳукм сураётган тинчлик ва тотувлик муҳити, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган тинчликпарварлик ва умуминсоний қадриятларга асосланган ташқи ва ички сиёсат, Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотларни атрофлича қаламга олган. Ҳар бир бўлим буюк ва машҳур мутафаккирлар, шоирлар, ёзувчилар, журналистлар, жамоат арбоблари ижодидан иқтибослар билан якунланади. Китоб саҳифаларидан Қуръон оятлари ва ҳадислар ҳам ўрин олган.

Муаллиф жаҳон цивилизацияси, жумладан, Ислом олами ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз ҳаётини атрофлича тасвирлаб берган.

«Китобни ўқир экансиз, жаҳонга Ислом цивилизациясининг қатор аллома ва намояндаларини тақдим этган, тарихда ўчмас из қолдирган, адоғи йўқ муваффақиятларга эришган, тарихи бугунги кунга қадар муҳрланиб қолган кўҳна бир халқнинг буюк тарихига шоҳид бўласиз. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, биз бу улуғ юртда яшаб ижод қилган, шуҳрати олис-олис уфқларни забт этган алломалардан айримларининг номларини, афсуски, ҳанузгача эшитмаган эканмиз, ҳолбуки Ғарбда бу сиймоларга катта қизиқиш билан қарашяпти, инсоният маданияти ривожига уларнинг қўшган ҳиссаси ҳамда илм-фан тараққиётига хизмат қилувчи ихтиро ва асарлари эътирофи ўлароқ, юлдуз ва сайёралар уларнинг исми билан аталяпти», деб ёзади муаллиф.

Шу билан бирга, китобда мамлакатимиз тарихи, Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти йўлида эришилган муваффақиятларига оид муҳим маълумотлар келтирилган.

«Айни замонда ўзбек халқи ўз етакчиси Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида олдинга қараб илдам одимлаб боряпти. Президент саъй-ҳаракатлари билан мамлакатда дин ва матбуот эркинлигига кенг йўл очилишига эришилди. У халқаро миқёсда ишбилармон-сармоядорларни ўз юртига келишга чорлади, пировард натижада сармоялар киритилиши учун уларга қулай шароитлар, иқтисодий ўсишни таъминловчи катта имтиёзлар тақдим этиляпти.

Шавкат Мирзиёев мамлакатда коррупцияга қарши аёвсиз кураш эълон қилди. Бундан ташқари, бу азим юртнинг юксак қадри, мақоми ва бир неча юз йиллар мобайнида эришган тарихий-маданий муваффақиятлари, бетакрор Ислом цивилизацияси ёдгорликлари аҳамиятини теран англаш заминида ташқи ва ички сайёҳликка, шунингдек, зиёрат туризмига кенг имкониятлар тақдим этувчи янги дастур ҳам Президент раҳбарлигида ишлаб чиқилди. Ўзбекистон раҳбариятининг бу стратегик режаларга оғишмай риоя этиши самарасида ўзбеклар юртининг цивилизация оламида етакчи мамлакатлар сафидан ўрин эгаллашига ишонаман».

Муаллиф ўтган аср бошларида катта қийинчиликлар билан бир қанча давлатлар орқали Подшоҳликка келиб, жойлашиб қолган, анъанавий равишда «Бухороликлар» деб аталадиган ватандошларимизнинг бугунги авлодлари ҳақида ҳам сўз юритган.

Абдулазиз Муҳаммадамин Қосим ўз таассуротлари ва ҳикояларини сарҳисоб қилар экан, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги сиёсий-иқтисодий муносабатларнинг замонавий ривожи, икки давлатнинг турли йўналишлардаги, жумладан, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлиги, ўзбекистонликларнинг Ҳаж ва Умра зиёратлари амалларини бажариш учун яратилган янги имкониятлар ҳақида ҳам тўхталган, деб хабар беради «Дунё» АА.

«Хотима ўрнида шуни ишонч билан айтаманки, Ўзбекистонга уюштирган сафарларим давомида бу юртда кўрганларим мен учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда тутган мавқеи, элининг ҳиммати, ақл-заковати ва улуғвор ўтмиши туфайли илдамлаб бораётган, яқин келажакда улкан шаъну шавкатга сазовор давлат даражасига қадар юксалишини бот-бот таъкидлашим учун асос бўлади», деб ёзади Абдулазиз Муҳаммадамин Қосим.

Бир сўз билан айтганда, ушбу китоб Саудия Арабистонидаги йирик ўзбек диаспораси вакилларига ўз аждодлари Ватанининг тарихи ва замонавий ҳаёти билан яқиндан танишиш имкониятини беради, шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони халқлари ўртасидаги биродарлик ва дўстлик ришталари, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
МАНБА: https://yuz.uz/news/saudiya-arabistonida-ozbekiston–mutafakkirlar-mamlakati-imom-buxoriy-vataniga-sayohat-nomli-kitob-nashr-etildi?view=ozbekistonning-ayollarni-qollab-quvvatlashga-yonaltirgan-siyosati-aqsh-ommaviy-axborot-vositalari-diqqat-markazida

What you can read next

Фатво берадиган муфтий учун муҳим шартлар
Фатво берадиган муфтий учун муҳим шартлар
ШИҲОБУДДИН МАРЖОНИЙ – МОТУРИДИЯ МАКТАБИНИНГ ДАВОМЧИСИ
Шиҳобуддин Маржоний – мотуридия мактабининг давомчиси
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 3-оят
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 11-оят

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP