Қуйида зикр этмоқчи бўлган мақоламиз олдинги мақоламизнинг қисман давоми ҳисобланади. Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобайи киромларнинг фазллари борасида танишамиз:
﴿ يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ حَسْبُكَ اللَّهُ وَمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ ﴾ [الأنفال: 64]
Эй Набий, сенга ва сенга эргашган мўминларга Аллоҳ кифоядир (Анфол сураси 64-оят). [1]
Аллоҳ таоло пайғамбарини мушриклар билан сулҳ тузгани муносабати билан икки ҳолатда қўллаб қувватлаяпти.
Биринчи ҳолат олдинги оятда баён қилган эди. У пайғамбар алайҳиссаломга хос ҳолат эди.
Иккинчи ҳолат эса умумийдир. Бу оятнинг такрор келиши эмас. Балки, олдинги оятни тўлдириб, мукаммал қилиш учун келяпти. Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳобаларни ҳам зикр этиб, уларни Аллоҳ таолонинг назнида алоҳида ўрни бор эканлигига далолат қилаяпти. [2]
Ҳар бир мусулмон киши ушбу оятдан келиб чиқиб, Аллоҳ таоло барча мўминларга кифоя эканлигини англамоқликлари лозим. Дуоларимизда доимо Аллоҳ бизга кифоя эканлигини айтмоқлигимиз лозим.
حسبي الله ونعم الوكيل ونعم المولى ونعم النصير
Аллоҳ бизга кифоядур. Қандай ҳам яхши Вакил, Мавло ва Насийр зот!
Аллоҳ таоло барча саҳобалардан рози бўлгани каби бизлардан ҳам рози бўлсин!
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Абдуссами Эргашев
[2] Шайх Ваҳба Зуҳайли роҳимаҳуллоҳнинг “Тафсирул мунир” асари.






