Бугун 14 июн куни Тошкент шаҳрида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусида бўлиб ўтаётган иншолар (эсселар) танловининг Республика босқичи доирасида «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари иштирок этмоқдалар.


◽️Унда «Янги Ўзбекистон адабиётида инсон маънавияти» ва «Янги Ўзбекистоннинг устувор мақсади – Учинчи Ренессанс» мавзулари билан қатнашаётган таниқли адиблар Абдусаид Кўчимов, Хуршид Дўстмуҳаммад ва Ҳожиматов Минҳожиддинлар билан учрашув ташкил қилинди.



Эсселар танлови – ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга содиқлик, Ватанга садоқат туйғусини янада кучайтириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, ёшлар орасида ижтимоий-маънавий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда иқтисодий жараёнларга нисбатан танқидий-таҳлилий ва ижодий дунёқараш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Республика босқичи 1-ўрин соҳибига 30 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари топширилади.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати





