SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
XIX асрнинг 90-йилларида Тошкент шаҳар Себзор даҳасининг масжидлари туғрисида айрим маълумотлар
13.03.2018 / Bo‘limda Islom tarixi, Yangiliklar

XIX асрнинг 90-йилларида Тошкент шаҳар Себзор даҳасининг масжидлари туғрисида айрим маълумотлар

Тошкент шаҳри масжидлари ҳақида гап кетганда, Себзор даҳаси ҳудудида жойлашган масжидларга алоҳида тўхталиш мумкин.  Аввало, Себзор даҳаси ҳақида умумий маълумот берадиган бўлсак, даҳа Тошкент шаҳрининг асосий бўлаги саналган. “Себзор” форсча сўз бўлиб, ўзбекчасига “олмазор” дегани. Шаҳарнинг ушбу қисми баъзи манбаларда  Қаффол  Шоший даҳаси ҳам дейилади. Чунки у табаррук зотнинг қабри айни шу даҳада жойлашган. У кишининг номига халқ орасида “Ҳасти имом” номи билан машҳур бўлган маданий мажмуа вужудга келган. Бу мажмуанинг асл тарихий номи “Ҳазрати имом” бўлган. Мустақиллик йилларида ушбу ҳудудда “Ҳазрати имом” мажмуаси қайта тикланиб, обод қадамжога айланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Себзор даҳасида XIX асрнинг 70-йилларида 38 та маҳаллада 2230 уй, 18650 тача аҳолиси бўлган[1]. Даҳада Бекларбеги, Қизилқўрғон ва Бароқхон, Муйи муборак, Маҳмуд дастурхончи, Шукурхон, Мўйи муборак, Юнусхўжа халфа, Муҳаммад Каримхўжа халифа каби йирик мадрасалар ва ўнта йирик ҳамда 80 дан ортиқ  масжидлар жойлашган[2]. 1880-йилги архив маълумотларида кўрсатилган даҳадаги сайлов натижаларига кўра Себзорда 48 та маҳалла бўлган. 1889-йилги маълумотларда 61 та деб кўрсатилган. Тошкент маҳаллалари бўйича тадқиқот олиб борган Маллицкий Себзор маҳалларини 79 та деб кўрсатади[3]. Манбаларда 1905-йил Себзор даҳасида 65 та маҳалла кўрсатилган. Ушбу даҳада шаҳарнинг учта дарвозаси Лабзак, Тахтапул ва Қорасарой дарвозалари жойлашган. Себзор даҳаси шаҳарнинг шимоли-ғарбида жойлашган бўлиб, даҳанинг асосий маркази Бекларбеги мадрасаси, Ҳастимом атрофлари бўлган. Аҳолиси асосан, этикдўзлик, тўқувчилик, бўёқчилик билан, баъзан деҳқончилик ва иморат солиш билан банд бўлишган. Тарихда бу ҳудудлар боғ-роғлардан иборат бўлган.

Себзор даҳасида аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришга даҳа оқсоқоли бошқош бўлган. Даҳа аҳли умумий тарзда оммавий ҳашар ишларини олиб боришган. Бундай ишларга жамоа манфаатига тегишли бўлган ариқлар қазиш, кўча куй, жамоат жойларини тозалаш ва ҳаказолар кирган. Хусусан, даҳада “шанбалик”лар ташкил этилган ва у оқсоқол тамонидан шаҳар ҳокимига маълум қилинган.

Даҳада мавжуд мадраса, масжид ва мақбараларга мутавалли раҳбарлик қилган. Унинг вазифаси муассасининг молиявий хўжалик фаолиятини, кирим чиқим, ходимларнинг маошлари, даромадларнинг ҳисоб-китоби ва бошқаларни  йўлга қўйган.

Себзор даҳасида аҳолининг зич жойлашганлиги туфайли маҳалла масжидлари ҳам кўп бўлган. Қўйида келтирилган жадвал орқали даҳада жойлашган маҳалла масжидлари, унинг имомлари, унинг ёши, қурдирган ҳомийлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Себзор даҳасидаги масжидлар. 1891 й[4].

1.ПуштихаммомМулла Саидохунд Султонохунд5440Маҳалла аҳолиси
2.Саидалихон Мулла Мирзамуҳаммед5250Турсунбой
3.ТинчобМулла Муҳаммаджон Мўминжон5470Шарифбой
4.МахсидўзМулла Махзумхон Отаулахон5025Шарифбой
5.Мулла Аҳмаджон Лутфуллахон5324Уразалибой
6.Эски ЖуваМулла Файзулла Мулла Саримсоқ5569Азизхонбой
7.ХадракўчаМулла Олимжон Салимжон7758Маҳмудбой
8.Муҳаммад Саидхонэшон Қоражонэшон5540Шосижиҳбой
9.СукпурушМулла Алиохун Эшмухаммад4348Салимжон
10.ҚоратутМулла Умарохунд Юсуфхон4348Қосимбой
11.ЧулдакМулла Назармуҳаммад Авазмуҳаммад5530Қосимбой
12.БешёғочМулла Муҳаммадкарим Муллабобо7040Солимжонбой
13.КошукчиНизомиддинохунд Ирисмуҳаммад3622Саидхўжа
14.КохотаМулла Мирохунд Бобожон8030Мирҳамидқори
15.Ёрмуҳаммадқори Мўминбой8139Мирахматбой
16.Мулла Шожалил Миралим4625Қурбонжон
17.Ибодуллахўжа Шомахдихўжа4440Бектошбой
18.Турахўжа Шоюнусхожи4241Хонака
19.Мулла Муҳаммадзиё Мирзамуҳаммад4836Бобохўжаэшон
20.ТахтапулМулла Тошмуҳамммад Азимшайх5056Яхшибой
21.Саидмузаффарқори Шомаҳдихўжа2774Қорахўжа
22.Шофаттоҳхўжа Шоюнусхожи6549Зокирбой
23.Авлиёхўжа Абдурасулхўжа7030Эшонхўжа
24.Ички ТахтапулМулла Муҳаммадмусо Нурмуҳаммадбий5038Ҳодихўжа
25.Саидумархўжа Саидусмонхожи3550Ҳайитбой
26.Шарифшайх Ниғматшайх4565Шералибой
27.Мулла Зокир Мулла Нурмуҳаммад3254Шукурбой
28.Шарифхўжа Муллохожи4635Ортиқхўжа
29.Асалхўжа Азизлархожи5350Муллахўжа
30.ТешикқопқаИсомуҳаммад Бадалмуҳаммад3525Ирисбой
31.Шомаҳдихўжа Шоабдуқаҳҳар50120Мажидбой
32.Муҳаммадмусо Ниғматбой6429Пирматбой
33.Мулла Абдуқодир Мулла Бобожон3330Холмухамедбой
34.ЧувалачиМулла Шамсимуҳаммад Мулла Иса4860Қосимбой
35.ЙигитбошиМаҳмудхон Қозихонов6340Мирқосим
36.Мулла Усмон охунд Мулла Қори5615
37.Мулла Шокир Мулла Қора3825
38.КунжакМулла Пўлат Шоҳмирза3774Мираъзамбой
39.ОхунгузарМулло Зокир домулло Нурмуҳаммад5960Пўлатбой
40.ҒишткўприкМулла Шоаҳмад Шоусман4025Абдуазимбой
41.СараткўчаИсматиллахўжа Раҳматиллахўжа4830Файзибой
42.АнасишанМулла Муҳаммадкарим Абдураҳим6325Абдураҳим
43.Абдусамат Абдуғаффар3340Кенжахўжа
44.ҚозихўжаАбдурауфхўжа Абдураўидҳожи6791Исохўжа
45.ШокиргузарШарафиддинхўжа Оловиддин4740Мирзахўжа
46.ТабибкўчаСаидазам махзум Қороқошмахзум6553Ниёзматбой
47.Ҳазрат таразушканМулло Исматулло Мулло Султон4455Раҳматулла
48.ЖарчикўчаАбдуқодирхўжа Хонҳожи4950Хонхўжа
49.СарихумдонЭшонхўжа Шодмонҳожи4420Ашрафхўжа
50.СебзоркўчаМаҳмудхўжа Абдусамихон6659Бердиёрбой
51.Шамсиддинхўжа Абдусамиҳожи5540Мусохон
52.Мухамматхўжа Бадалшайхов7230Маҳмудбой
53.ДарвозакентМулла Содиқ Исомуҳаммедов4130Турсунбой
54.Мулла Шоикром Шораҳимов8548Мирпўлат
55.Мулла Абдусалом Жалилов4541Шоисмоил
56.КадаватСирожқори Тошматқориев3345Рахматулла
57.Мирҳамидқори Саримсоқов3835Маткарим
58.ҚатоғонЧиннихонтўра Султонхонтўра4339Маткарим
59.ҚумлоқАбдумуталлиб Мирсалибоев5131Мирсодиқбой
60.РаботТошмуҳаммадқори Бадалмдов6450Ҳидоятхон
61.Мулла Мадалихон Ибодуллахонов4533Дадахўжа
62.Мулла Султон Муллахўжа53110Саидалихўжа
63.ҚорасаройМулла Абдураҳим Аҳмадсуниев4850Абдуазимбой
64.Мулла Ғойибназар Холмуҳаммадбоев4825Хонхўжа
65.ЯккатутҲасанқори Мулла Шодимедов6230Хонхўжа
66.ХўжакўчаМулла Боймуҳаммад Мулла Раҳимбобоев5992Юсуфбой
67.ЁвКаримхон Мулла Раҳимхонов4870Юсуфбой
68.ЁвМулла Абдуғафор Раҳимбердиев43119Йўлбарс Қорабош
69.МозорхонаМансурхон Абдуллахонов4240Холмирзабой
70.Шохоуддинхон Зулфиддинхонов5260Азизхон
71.ПарчабобИмомқори Иноятоқсоқолов7161Мусаюббой
72.Мулла Абдуҳакимқори Шуманбиев3241Чопархўжа
73.Эшонхон Домулла Абдулахонов54150Мирсаидбой
74.Аъзамхон Имомалиев4845Қанғли Масжид
75.ЖинкўчаНизомуддинхон Зиёуддинхонов4040Мирзахўжа
76.БотирЖалолхўжа Зоҳидхожиев4767Тошматбой
77.ОхунгузарИмом Содиқхўжа Хотамхўжаев5560Мажидбой
78.Суннатилла охун Исматиллаев7242Мажидбой
79.Марасул Муҳаммадмуродов37115Шониғматбой
80.Ички ТахтапулАбдуҳаким мулла Абдуалиев2441Нурматбой
81.ҲовузбўйиОртиқхўжа Мирзахўжаев3050Мирзахўжа
82.КохотаШоисмоил Шоалимов4715Чор масжид
83.РегистонМулла Исомуҳаммад Мулла Халилов72200Пўладбой
84.ҚоратутМулла Мадумар Мулла Юсупов4540Қосимбой
85.КохотаМулла Муҳаммадсобир Бадалмухаммадов6633Эшонхўжа
86.ТинчобЯқубхон Қўнғурбоев5165Мақсудбек
87.ХўжакўчаМуҳаммад Қосимхон Қорахонов6280Тонилдибой
88.ТахтапулМулла Тошмуҳаммад Азимбоев5054Яхшибой

Жадвалдан шуни англаш мумкинки, ҳар бир маҳалла масжидларини қурдирган одамлар шу даҳанинг бадавлат кишиларидан бўлиб, масжиднинг кейинги йиллардаги хўжалик ишларига ҳам улар бош-қош бўлишган. Шарифбой, Қосимбой, Хонхўжа, Маткаримбой, Мажидбой кабилар бир нечта маҳаллаларда масжидлар бунёд этишган. Қосимбой (бу киши бошқа даҳанинг маҳалларида ҳам масжид қурдирган) Қоратут маҳалласида иккита, Чулдак, Чувалачи маҳалларда биттадан масжид қурдириб, унга ҳомийлик қилган. Масжид имомларининг энг ёши каттаси Дарвозакент маҳалласидаги масжид имоми 85 ёшли (1891 й.) мулло Шоикром Шораҳим ўғли, улардан кейин Хадракўча маҳалласи масжид имоми 81 ёшли Ёрмуҳаммад қори Мўминбой ўғли бўлган. Энг кичик ёшли имом Тахтапул маҳалла масжидларидан бирининг имоми Саидмузаффархўжа Шомаҳдихўжа бўлиб, унинг ёши 1891-йил 27 ёшда эди. Энг кўп жамоат йиғиладиган масжид Регистон маҳалласида Пўладбой томонидан қурилган бўлиб, унга 200 киши ибодатга қатнаган. Имоми мулло Исомуҳаммад мулло Халил ўғли бўлиб, у киши 72 ёшда бўлган. Парчабоф маҳалласидаги масжидлардан бирига 150  киши, Тешикқопқа маҳалласидаги масжидларидан бирига 120 киши қатнаган. Масжидларнинг маҳалладаги сонига қараб, ушбу маҳалланинг аҳоли сони нуфузи ва маҳалланинг катталигини тасаввур қилиш мумкин. Масалан, Кохота маҳаллаларида 8 та масжид, Тахтапул маҳаллаларида 5 та, Ички Тахтапул маҳаллаларида 6 та масжид мавжуд бўлган.

Себзор даҳасида маҳалла масжидлари ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда Тошкент шаҳрининг Россия империяси мустамлакасига айланган дастлабки йилларида, аниқроғи, 1868-йилги Себзор даҳасининг йирик вақфлик масжидлари ҳақидаги баъзи маълумотлар кўпчиликни эътиборсиз қолдирмаса керак. Вақфлик масжидлар кейинги йилларда ерларнинг ва савдо дўконларининг чор ҳукумати томонидан ўзлаштирилиши туфайли камайиб кетади. Қўйида келтирилган маълумотларни тўплашда Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида сақлагаётган 36-жамғарма, 449-иш материалларидан фойдаланилди. Ҳужжатни ўз ҳолича кўрсатиб берилди. Унга кўра 7 масжид даҳада йирик вақфлик масжид бўлганлиги кўриш мумкин.

  1. Масжид Тошмуҳаммадбой карвонбоши имом мутавалли Мулла Ориф қори ва муаззин Мулло Назар вақфи масжид мазкур саккиз адад дўкон ўн олти тилло ижора. Имом ўн икки тилло олур, муаззин тўрт тилло олур. Агар масжидни сарфидин ортса.
  2. Масжид Ҳакимбой маҳалла Пуштҳаммомда, 11 ҳужраси бор. Имом ва мутавалли мулло Азим ҳожи ва муаззин Султонбой қори ва имомдан сўнг(ноиб имом) мулло Муҳаммад Ёқуб қори. Вақф 3 дўкон бир тилло ижара вақф йўқлигидин ҳужраларида киши йўқдир. Бори 5 нафар толиб олим.
  3. Масжид Турсунбой маҳалла Беҳишт ҳаммомда, бир мактабхона (си бор). Имом ва мутавалли мулло Содиқ охунд, муаззин ва мактабдор Аваз Муҳаммад охунд, вақф масжид мазкур 2 дўкон 6 тилло ижара ва мавзе Оқтепада 10 таноб беда ва яна ер. Ул беда ва ердин 7 тилло бўлур. Муаззин 2 тилло олур. Қолғанини масжид жойнамози ва чироғи ва бузуғиға сарф бўлур.
  4. Масжид Пўлатбой Регистон (маҳалласи)да, имом мулло Саидаҳмад охунд ва муаззин Шоҳалим, вақфи 4 дўкон 8 тилло ижара, 6 тилло имом олур ва 2 тилло муаззин олур, 8 ҳужраси бор. (Ортиқча) Вақф йўқлигидин толиб олим йўқдир.
  5. Масжид Азаматшох маҳалла Тинчобда, имом мулло Эркабой ва муаззин Охунд шох махзум. Вақфи 3 дўкон 3 тилло ижара. Имом 2 тилло олур ва муаззин 1 тилло олур.
  6. Масжид Хўжаякка, 8 адад ҳужраси бор. Имом мулло Абдураҳмон ва муаззин мулло Бекмурод ва бир ҳужрада бир киши бор. Вақфи 8 адад дўкон ва 5 тилло ижара масжидга сарф бўлур.
  7. Масжид Шарифибой маҳалла Маҳзидўзда, 10 адад ҳужраси бор. Имом мулло Отоулло олим ва муаззин Ибодулло хўжа. Вақфи 2 дўкон, 3 тилло ижара, масжидга сарф бўлур[5].

Юқоридаги маълумотлардан шуни англаш мумкинки, масжидга вақфдан тушадиган фойда асосан, имом ва муаззинга берилган. Чунки улар кун бўйи беш маҳал намозга қатнаб, бошқа тирикчилик қилиш имкони бўлмаган. Масжидларнинг асосий таъминотчиси ўша масжидга қатновчи кишилар ва маҳалла аҳли бўлишган.

Себзор даҳасидаги масжидлар совет даврига келиб, ўлкамизнинг бошқа тарихий обидалари қатори даҳрийлик сиёсатининг қурбони бўлди. Уларнинг баъзилари ҳозирги кунгача сақланиб қолган, мустақиллик йилларида  ушбу масжидлар чиройли кўринишга келтириб обод қилинди.


[1] Ўз Р МДА. 36-фонд, 1-рўйхат, 4195 – иш, 3-20-варақлар.

[2] Ўз Р МДА. 36-фонд, 1-рўйхат, 449– иш, 222-223-варақлар.

[3] Маллицкий Н.Г. Тошкент маҳалла ва мавзелари. – Т., 1927, 12-15-бетлар.

[4] Ушбу жадвални тузишда Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида 36-фонд, 1-рўйхат, 3238-иш, 30-33 варақларда сақланаётган материалларга асосланилди.

[5] Ўз Р МДА. 36-фонд, 1-рўйхат,449 – иш, 221-222-варақлар.

What you can read next

“Qishki taʼtil” oʻquv-seminar mashgʻuloti tashkil qilindi!
“Qishki taʼtil” oʻquv-seminar mashgʻuloti tashkil qilindi!
Юртимиз уламолари ўксик кўнгилларга қувонч улашмоқдалар
Юртимиз уламолари ўксик кўнгилларга қувонч улашмоқдалар
Пайғамбар алайҳиссалом неча марта умра қилганлар?!
Пайғамбар алайҳиссалом неча марта умра қилганлар?!

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP