Ҳижрий 5-6 асрлардаги машҳур ёзувчилардан бири. Маҳмуд ибн Умар ибн Аҳмад ибн аз-Замахшарий ҳижрий 538 йилда вафот этган.
Биз уни араб тилидаги энг улуғ муаллифлардан деб ҳисоблаймиз. Илмий ва диний таълифотлари жуда кўп ва жуда машҳур.
Замахшарийнинг шуҳрати фақатгина тафсир илмига хос эмас балки Замахшарий араб тили, балоғат ва фасоҳат, араб тили мутахассиси ва шоирликда ҳам тан олинган.
Бу олим ҳақида гап бошлашдан олдин, мен уни араб тили илмлари борасида қанчалик фазли улуғлигини баён қилиб ўтсам, шу билан бирга Замахшарий адибларга (тилшуносларга), муҳаддис ва фуқаҳоларга ҳам устозлик қилганини алоҳида эслатиб ўтсам[1].
Замахшарийнинг илми, фазли ва одобига замондошлари гувоҳлик беришади ва ўша замондаги тарихчилар мақтаб улуғлаб ёзишган.
Ёқут Ҳамавий[2] у ҳақида айтади: “Тафсир, наҳв ва одоб илмларида имом бўлган. Илми кенг фазли катта, турли хил илмларда итқон билан ўрганган”[3].
Самъоний[4] айтади: “Замахшарий адаб ва наҳв илмида зарбул масал қилинади(ўрнак олинади)”.
Ибн Халкон[5]: “Ҳеч бир эътирозсиз ўз замонасининг мутлақ имоми бўлган. Одамлар унга сафарбар бўлишган”.
Қофтий[6] у киши ҳақида айтади: “Ҳар бир илм унга бир учини ташлаб қўйди, ҳар бир тилларни юмшата олди, унинг маконати ва замонати билан ҳамма замон ва маконлар мушарраф бўлди. У яшанган даврда назм ва наср бўйича унга етадиган одам бўлмади. Одоб ва шеър борасида қиличларни чархлайдилаган чархга айланди. Унинг фазли билан кшплар ҳидоятга бошланди, унинг ақлининг ростгўйлигига кўпчилик ишонди”.
Имом Суюутий[7] ҳам Замахшарий ҳақида: “Илми кўп, фазли кенг, ақл заковатда тенги йўқ эди. турли илмда ижод қилган. Мўътазила мазҳабида бўлган ва шу мазҳабида қаттиқ турган”.
Бошқа олимлар ҳам фикрларини билдирган:
Бу фикрларга асосланиб бемалол айта оламизки, Замахшарий ўта теран фикрлаган. Ўзига хос намунага эга бўлган.
Имом Замахшарийнинг мақомотлари ва мақолалари[8] бизни замонимизгача жуда кам етиб келган. Асосан бизга Замахшарийнинг умрининг иккинчи қисми яъни тавба қилгандан кейинги давридаги шеърлари етиб келган.
Ва уни турли хил мақолалари, “Калиматун навобиғ” деган асари ёки кенг тарқалган матнларига қарайдиган бўлсак, уни адабий ёзувчи бўлганини англаймиз. Аммо уни ҳар бир илмга алоҳида ёзган рисолаларини, дессертацияларини эслайдиган бўлсак, уларнинг номи қандайдир китобларда зикр қилинганку, аммо биз у китобларга эга бўлмадик, негаки улар ҳали ҳануз топилмаган, қидирилаётган китоблар ҳисобланади.
Юқорида зикр қилинган рисолалари бизгача етиб келмаган бўлсада, биз етиб келган шеърлари матнлари орқали биз у киши қандай зот бўлганликлари ҳақида бемалол хулоса қила оламиз. Замахшарий ўзидан олдинги адабиётшунос инсонлардан алоҳида ажралган услуби шулки, у ёлғиз насиҳат қилувчи услуби билан ажралиб туради ва Бидийуззамон деган мақоматидан англасак бўлади. Бу мақомат унга таниқли шахсиятни берган. Бу шахсият Исо ибн Ҳишам деган одам бўлган. Ҳаририй қилгани каби қилган. Абу Зайд бир мақоматга бир шахсият қилган бўлса, Замахшарий у қилган ишни қилмаган, балки ўзи алоҳида бир образ яратган ва ўзининг яхши кўрган лақаби билан хитоб қилган. Масалан Мақомотларини “Эй Абул Қосим!” деган хитоб билан бошланган.
давоми бор….
Рўзиқулов Икром «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси
[1] Замахшарда Абу Амр Омир ибр ал-Ҳасан ас-Самир, Табаристонда Абул Маҳосин Исмоил ибн Абдуллоҳ Тулий, Абюртда Абул Маҳосин Абдурроҳим ибн Абдуллоҳ ал-Баззоз, Самарқандда Абу Саъд Аҳмад ибн Маҳмуд аш-Шоший ва бошқалар. Кўриб турганингиздек, ҳақиқатда шогирдлари кўп бўлган ва улар турли юртлардан бўлган. Доктор Ҳуфий ўзининг “Аз-Замахшарий” номли китобидан катта бир бўлимни Замахшарийнинг шогирдларига бағишлаган. Ким улар ҳақида яна кўпроқ маълумот олмоқчи бўлса қарасин 52 С.
[2] “Мўъжам ул адбоъ” 19:126
[3] “Муқаддиматул адаб” 1:11-18
[4] “Ал-Ансоб” 277 варақа
[5] Вафиятул Аъён 1:108
[6] Ровийларниг огоҳлантириш наҳвчиларнинг огоҳлантиришидир 3:265
[7] “Буғиятул Виаъа” 2:279.
[8] Бу билан Атвоқуззаҳаб китобларини назарда тутдим






