Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларини Мамлакатимизнинг ички туризмини ривожлантириш ҳамда қадимий ва бой тарихини ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш мақсадида 7-9 май кунлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳат ташкил қилинди.




Зиёрат давомида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги диққатга сазовор жойлар режага киритилган. Таълим муассасаси талабалари Самарқанд шаҳрига етиб келиб, зиёратни Шоҳи Зинда комплексидан бошлашди.



Таълим муассасаси талабалари саёҳат давомида 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабатини ҳам четда қолдирмадилар. Шоҳи Зинда мажмуасида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов ҳамда унинг оиласи зиёратчилар томонидан тилга олиниб улар ҳақига Қуръони карим тиловат қилиб, дуои – фотиҳа қилишди.



Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ва ВАҚФ хайрия жамоат фонди вилоят филиали раҳбари А.Султоновлар биргаликда Кўкалдош мадрасаси талабалари билан давра суҳбати ўтказди. Ўтказилган давра суҳбатида 40 дан зиёд талаба ёшлар ва мадраса ўқитувчилари иштирок этишди.



Таълим муассасаси талабалари Бухоро шаҳридаги Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳида.



«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари ва талабалари Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюрдилар ва Олий мадраса фаолияти билан яқиндан танишдилар.





8 май куни Бухоро шаҳар Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига, Тошкент шаҳар Кўкалдош ўрта махсус таълим муассасаси талаба ва устозлари ташриф буюрдилар.
Меҳмонларни билим юрти мудири Ж. Сабуров бошчилигида бир қатор устоз ва талабалар кутиб олиб билим юрти ҳаёти билан яқиндан таништирдилар.
9 май куни таълим муассасаси талабалари Бухоро шаҳридаги диққатга сазовор бўлган жойларга саёҳат уюштирдилар ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрига қайтиб келдилар.
Кўкалдош матбуот хизмати.




