Инсоннинг иродаси ва мақсад сари интилишининг заифлиги қалбининг заифлиги аломатидир. Инсоннинг қалби қанча кучли бўлса, унинг ҳиммати олий, иродаси ва муҳаббати кучли бўлади. Чунки ирода ва муҳаббат танлаган йўлни нима учун танлаганини ҳис қилишга ва мақсадидан чалғитувчи офатлардан қалбнинг саломат эканига боғлиқ. Мақсад сари интилишда хоҳишнинг заифлиги ва ҳимматнинг пастлиги мақсаднинг аслини ҳис қилишнинг ноқислиги ёки қалбни заифлаштирувчи офатларнинг борлиги сабабли бўлади. Илм ҳиссиёти ва ироданинг кучлилиги қалбнинг бақувватлигининг аломатидир ва бу иккисининг заифлиги қалбнинг заифлиги аломатидир. Ҳиммати олий кишининг мақсади ҳам олий бўлади, ҳаёти ҳам чиройли бўлади. Ҳиммати паст одамнинг ҳаёти, муҳаббати ва мақсади ҳам паст бўлади. Худди шоир айтганидек:
Кунларинг ўтказдинг ғафлатда,
Кечаларни уйқу ва зулматда.
Тезда келадиган ўлимни унутиб,
Яшадинг дунёда ҳайвон сифатда.
Фоний дунёга алданиб шодландинг, Гўё алдандинг тушда кўрган лаззатда.






