“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти “Назарбек” ТТЖда истиқомат қиладиган талабаларга “EXCEL” ўқув маркази билан ҳамкорликда “Компьютер саводхонлиги” курслари ташкил қилинган эди. Кеча мазкур курснинг дастлабки босқичини тугатган талабалар учун ўқув маркази директори томонидан сертификатлар топширилди.



Ҳақиқатда ҳам XXI аср – ахборот технологиялари асри. Хрзирги кунда хаётимизда ахборот технологиялари ва компьютерлар қўлланилмаган соҳа колмади. Демак, хали олдинда канча янгидан-янги технологияларнинг яратилиши ва тадбик этилишига гувох бўламиз. Улардан фойдаланишни уддалаш учун махсус ахборот технологияси сохаси билимларига эга бумасада, хар жабхада кенг қўлланадиган компьютер дастурларида ишлашни ўрганиш барчадан талаб этилади. Бугунги кунда ҳам Майкрософт Офис (Microsot Office) дастурларида ишлашни билиш бошқа соҳалар каби диний соҳа мутахассиси учун ҳам энг асосий мажбурий шартлардан бирига айланган.



Талабалар мазкур тўгарак курсида компьютер курилмалари хакида киска ва зарур маълумотни олиш билан бир қаторда MS Word, MS Excel, MS Power Point дастурларининг оддий функциясидан тортиб то юқори малакали мутахассислар бажариши мумкин булган имкониятларидан фойдаланиш усулларини ўрганишга муваффақ бўлдилар.


Билим юрти томонидан “EXCEL” ўқув маркази директори ва ўқитувчиларига талабаларга “Компьютер саводхонлиги” бўйича билимларини ошириб муносиб касбга эга бўлишларида ўз ҳиссаларини қўшаётгани ҳамда ёш авлодни тарбиялашдаги хизматлари учун “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари топширилди. Барча талабаларга навбатдаги гуруҳлар бошланганлиги эълон қилинди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А. Ғаниев






