“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2021-2022 ўқув йили 2-ярим йиллигида 3-курс талабаларига “Фаннул хатоба” фани ўтилиши дастурга киритилган бўлиб, бу фанни талабаларга мукаммал ўргатиш мақсадида ҳар бир дарс учун Тошкент шаҳри вакиллигига қарашли масжидлардан имом-ҳатибларни жалб қилиш йўлга қўйилган.


Бугун, 3 март куни ҳатоба фанини ўтиш учун “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжиди имом-ҳатиби Раҳимберди домла Раҳмонов таклиф қилиндилар. Раҳимберди домла “Имом-хатиб сурати ва сийратига чизгилар (жамиятда тутган ўрни ва вазифалари)” мавзусида маъруза қилдилар. Дарсда ҳозирги кунда имом-ҳатиблар алоҳида этибор бериши зарур бўлган жиҳатларга урғу берилди.
КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИНИНГ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БЎЛИМИ





