Бугун, 21 феврал куни мударрис Атауллаев Фазлиддин бошчилида 105-гуруҳ талабалари “Fastfood: harmful or harmless” мавзусида дебат услубида очиқ дарс машғулоти олиб борилди. Гуруҳ талабалари икки қисмга бўлиниб ўзари мунозарали тарзда баҳс олиб боришди. Талабаларнинг инглиз тилида нутқини янада ривожлантириш мақсадида дарс тўлиқ инглиз тилида ташкил қилинди. Талабалар мавзуга яхши таёрланганлиги ва бу борада интернет тармоғидан тўғри фойдалангани сезилиб турди. Дарсда меҳмон сифатида АРМ мудири Б.Балбеков ва услубчи И.Комилов қатнашишди. Дарсни бевосита кузатган меҳмонлар дарс юқори савияда ташкил қилинганини таъкидлашди ва талабаларниг қатор ютуқлари ва камчиликларини санаб ўтишди.



«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






