ФАЛАҚ ВА АН-НОС СУРАСИНИНГ ГЎЗАЛЛИКЛАРИ
ФАЛАҚ СУРАСИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. (Эй Муҳаммад), айтинг : “Паноҳ излайман тонг Парвардигоридан: 2. У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; 3. Зулматли тун ёмонлигидан; 4. Тугунларга дам солувчи аёллар ёмонлигидан; 5. Ҳасад қилаётган ҳасадчи ёмонлигидан”[1]
АН-НОС СУРАСИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. (Эй Муҳаммад,) айтинг : “Паноҳ излайман: одамлар Парвардигоридан; 2. Одамлар Подшоҳидан; 3. Одамлар Илоҳидан; 4. Яшириниб оладиган васвасачи ёмонлигидан 5. одамлар дилига васваса солувчи- 6. жинлар ва инсонларнинг шайтонидан»[2]
Фалақ сурасида паноҳ сўраладиган Зот “тонг Парвардигори” сифати билан зикри ўтган бўлса, ундан паноҳ сўралувчилар уч офат билан келтирилган “Зулматли тун ёмонлиги”, “Тугунларга дам солувчи жодугар” ва “Ҳасад қилаётган ҳасадчи”, аммо Ан-Нос сурасида эса паноҳ сўралувчи Зот “одамларнинг Парвардигори”, “одамларнинг Подшоҳи” ва “Илоҳ” номлар билан зикр қилинмоқда, аммо ундан паноҳ сўраладиган нарса бир лафз билан, яъни “Яшириниб оладиган васвасачи” билан зикр қилинди.
Икки сурадаги фарқ шундаки, мақтов талаб қилинган нарса миқдори билан белгиланади. Шунинг учун, аввалги сурада талаб қилинаётган нарсалар руҳ ва баданнинг саломатлиги бўлса, иккинчи сурада эса фақатгина диннинг саломатлиги талаб қилинмоқда.
Ҳулоса: динга зарар келтирувчи нарса гарчи у оз бўлса ҳам дунёнинг зараридан кўра каттароқ бўлади, гарчи дунёнинг зарари кўпроқ бўлса ҳам.
Аллоҳ таоло билгувчироқ.
Фахриддин Ар Розийнинг “Тафсирул кабир” тафсиридан
Рустам Ахунджанов таржимаси
[1] Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси Анқара – 2021
[2] Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси Анқара – 2021






