SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мулла Али Ал-Қорининг яшаган давридаги ижтимоий ва илмий муҳит.
22.01.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Мулла Али Ал-Қорининг яшаган давридаги ижтимоий ва илмий муҳит.

Ҳирот шаҳри Темурийлар ҳукмронлиги даври (уларнинг ҳукмронлиги ҳижрий 817 санадан ҳижрий 912 санагача давом этган)да давлат пойтахти, маънавият ва маданият ўчоғи ҳисобланар эди.

Мулла Али ал-Қори туғилган вақтлар эса, Ҳиротда илм-фан гуллаб-яшнашининг орқага кетаётган ва маънавий муҳит инқирозга юз тутиб бораётган бир давр эди.

“Пошо Исмоил” номи билан танилган Сафавийларнинг биринчи подшоҳи Исмоил ибн Ҳайдар ас-Сафавий Ҳиротга келганда мусулмонларни зулм билан қатл қила бошлади. Шу сабабли Ҳиротдан кўплаб уламолар ўз юртларини ташлаб чиқиб кета бошлади. Шулар қатори Сафавийлар зулм-истибдоди кучайган бир даврда Мулла Али ал-Қори ҳам ўз юртини тарк қилиб, Маккаи Мукаррамага ҳижрат қилди. У сафар давомида кўплаб шаҳарларда бўлиб, у ерлардаги илмий давраларда қатнашади, уламолар билан суҳбат қуриб, уларнинг илмидан баҳраманд бўлади.

Бу даврда Макка шаҳри ва хусусан, араб диёрларида кўпроқ Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳаблари тарқалган эди. Мазкур мазҳабларга эргашган баъзи кишилар етук аллома Имом Аъзам мазҳабини камситиб, уни “фақат раъйга асосланган” деган гапларни тарқатишарди. Баъзилар эса, ҳатто Абу Ҳанифанинг ўзига маломат тошини отиб, у зотни ҳадис илмида нўноқлиги борасида ножўя сўзлар билан айблашарди. Мулла Али ал-Қори Ҳанафий мазҳабига мансуб бўлгани учун ҳам, мазҳаб ҳимояси йўлида уларга қарши кескин курашиб, раддиялар ёзди, Абу Ҳанифа шаънини ҳимоя қилишга ва ҳатто инкор этилиш даражасига етган ҳанафия мазҳабини ҳимоя қилишга уринди, ҳатто бунинг уддасидан чиқди ҳам. Чунончи, у “Ан-Ниқоя мухтасар ал-виқоя” номли фиқҳга оид ҳанафий мазҳабидаги “Мухтасар ал-виқоя” китобига ёзган шарҳида барча аҳкомларни оят ва ҳадис билан исботлаб берган.

Аш-Шавконий “Ал-Бадр ат-толеъ” асарида келтиришича, Мулла Али ал-Қори ўнинчи ҳижрий сананинг бошларида майдонга келган мужаддид, мужтаҳиддир.[1] Мулла Али ал-Қори шундай юксак мартабага кўтарилганлигидан бўлса керакки, у бошқа мазҳаб имомларига ва айниқса, Имом Шофеий ва у кишининг издошларига кўп масалаларда ўз китобларида эътирозларини билдирган. Имом Моликка эса намозда қўлни пастга тушириб ўқиш борасида қарши чиққан. Бироқ, бу ишлар Мулла Али ал-Қорига кўплаб қийинчиликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шунга қарамай, аш-Шавконий Мулла Али ал-Қорини қўллаб, шундай деб таъкидлайди: “Бу унинг мартабаси баланд, юксаклигидан далолатдир. Мужтаҳид ўзи қарши чиққан ва ундаги саҳиҳ далилларга хилоф бўлган нарсаларни баён этиши керак. Бунда эътирозга дуч келган фикрларнинг эгаси буюк ва буюк эмаслигига қарамаслик лозим”.[2] Шу тариқа аллома одамларга ўзининг илми, асарлари, ақлу заковати билан то вафот этгунига қадар манфаат етказиб юрди.

Мулла Али ал-Қори ҳам худди Абу Ҳанифа, Суфён, Фузайл ибн Иёз ва Имом Аҳмадлар каби ўта тақволик эканлигидан султонлар ва бойларнинг таклифларини рад қилиб, улардан узоқ турди. Ҳокимларнинг туҳфаларидан йироқ бўлиб, бирорта ҳам расмий давлат вазифаси борасидаги таклифларни қабул қилмаган. Ўша даврнинг золим ҳокимлари ва амалсиз олимларига қаршилик кўрсатарди. Ўз қўл меҳнати билан топган нарсаси билан ризқланарди. Унинг ҳар йили чиройли хат[3] билан бир нусха мусҳафи шариф ёзиб сотиши ва топган даромадининг бир йил давомида етиб туришини юқорида зикр қилиб ўтган эдик. Али ал-Қорининг таржимаи ҳолини ёзган баъзи уламолар бир йилда иккита мусҳаф кўчиришини, иккисини сотиб, бирининг пулини Ҳарами шариф фақирларига садақа қилишини ва иккинчисининг пулини эса, ўз эҳтиёжи учун ишлатшини айтганлар. Бундан ташқари ёзган мусҳафларининг атрофига тафсир ҳам ёзган. Бу тафсири ҳозирда Туркияда сақланади.

Шайх Муҳаммад  Абд ал-Ҳалим ан-Нуъмоний аллома ҳақида шундай деган:

“Али ал-Қори китобларини сотиб топган маблағга қаноат қилиб яшарди. Шу қаноати туфайли у зуҳд, иффат ва тақдирга ризолик, топганига кифоя қилиш даражасига етди. Одамларга кам аралашарди. Тақвоси ва ибодати кучли эди…”.[4]

Асатуллаев Фарҳод Равшан ўғли
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси


[1] Муҳаммад ал-Муҳиббий. “Хулосат ал-асар фий аъён ал-қарн ал-ҳадий ъашар”.

[2] Маржоний. “Вафийёт ал-Аслоф”.

[3] Мулло Али ал-Қори сулс ва насх турларида жуда моҳир хаттот ҳам бўлган.

[4] “Ал-Имам Али ал-Қори ва асаруҳу фий илм ал-ҳадис”, 57 бет.

What you can read next

10 ta Xatmi Qurʼon
Аждодларимизнинг бағрикенгликка муносабатлари
Аждодларимизнинг бағрикенгликка муносабатлари
Адашган тоифа жиҳод атамасини қандай талқин қилади
Адашган тоифа жиҳод атамасини қандай талқин қилади

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP