Фиқҳ илми камолга етиб, алоҳида илм сифатида танилганида арабларда фиқх икки қисмга булинди:
Бири аҳли рай (фикр эгалари) ва аҳли қиёс булиб, асосан, Ироқ уламоларининг йўли эди[1].
Иккинчиси, аҳли ҳадис бўлиб бу – Ҳижоз уламоларининг йўли эди. Ироқ уламоларининг пешвоси Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва унинг асҳоблари эдилар. Ҳижоз уламоларининг пешвоси эса Молик ибн Анас ва у кишидан сунг Имом Шофеъий эдилар. Булардан ташкари яна бир гурух бор эдики улар зоҳирийлар булиб, улар киёсни инкор килар ва киёс асосида шаръий хукм олишни рад килардилар. Бу мазҳабнинг бошлиғи Довуд ибн Али бўлиб, унинг фарзандлари ва сафдошлари уни қувватлар эдилар. Тобеинлар даврида фиқҳ ўзини тушунчаларига эга бўлди ва алохида илм бўлиб бошка илмлардан ажралиб чикди. Булар даврида яъни VIII-IX милодий асрларда Қиёс тушунчаси пайдо булди аста-секин асосий манбаларида кўзда тутилган холатлар буйича улардан хуқуқий хулосалар чиқариб олиш (истинбот) усуллари карор топди[2]. Тобеиинлар даври бошланмасданоқ фиқҳий мактабларга асос солинган бўлиб, улар куйдагилардан иборат эди: Мадина, Макка, Басра, Куфа, Шом фикхий мактаблари. Басра ва Куфа мактаблари Ирок мактабини ташкил этади. Миср узига хос фиқхий мактабга эга бўлмай бошка фиқхий мактаблар таъсири остида, айникса Мадина мактаби таъсири остида эди.
Ушбу фиқҳий мактабларнинг вакллари қуйидагилар эди:
- Мадина мактаби вакиллари: Умар ибн Хаттоб, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Умар, Зайд ибн Собит, Саид ибн Мусаййиб, Зуҳрий, Яҳё ибн Саид ва бошқалар.
- Макка мактабидан Абдуллоҳ ибн Аббос, Суфён ибн Уяйна, Муслим ибн Холид.
- Ироқ мактабидан Алқама ибн Қайс, қози Шурайҳ, Иброҳим Нахаий, Ҳаммод ибн Сулаймон, Ибн Абу Лайлолар.
- Шом мактабининг вакили ўз масҳабининг асосчиси Абдурраҳмон Авзоий эди[3].
Фиқҳ тарихи мутахассислари таъкидлашларича, Ироқ фиқҳнинг муҳим марказларидан бири эди. Ҳа бу соҳада у ўз устунлигини анчагача сақлаб қолди.
Уламоларимиз фиқхий мазҳаб имомларини ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: бу дунёдан яхши яшаб, яхши ўтиш худди тоғнинг чўққисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қуръон ва суннат ўша чўққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма. Мазҳаб имомлари эса булардан фойдаланиб,чўқкига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белгиқўйиб, осонлаштириб қўйган кишилардир. Фиқхий мазҳабларни инкор қилувчилар эса, ўша тоғнинг тагига келиб, харита ва қўлланмаларни олиб, ўзига янги йўл топиб чўққига чиқишга қаракат қилаётган одамларга ўхшайди. Илми, кучи, имконияти бўлса, чўққига чиқиш эқтимоли бор. Бўлмаса, қулайди. Чўққигачиқишга ёрдам берадиган илм, куч ва имконият эса, камида мазхаббоши имконига тенг ёки ундан купрок бўлиши лозим[4].
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси Жумабоев Авазбек
[1] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф. Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 50.
[2] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф. Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 51.
[3] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 71.
[4] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 95. =a.extend





