Таълим муассасасида қишки таътил даврида педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва услублар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарларининг сўнгиси бугун, 10 январь куни бўлиб ўтди. Уни ўтказиб бериш учун Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутахассиси (PhD) А.Акмалхонов ташриф буюрди. Дарс “Илмий тадқиқотлар олиб бориш методологияси” мавзусида бўлиб ўтди. (PhD) А.Акмалхонов илмий иш яратиш усуллари, ўзига хос жиҳатлари ва одатда йўл қўйиладиган хатолар ҳақида гапирар экан қуйидаги маълумотларни алоҳида таъкидлаб ўтди.
Илмий тадқиқот олиб бориш асосан 3 қисмга бўлинади:
- Ўрганиш босқичи
- Ҳақиқий тадқиқот босқичи
- Тадқиқотни қайта ишлаш босқичи
Илмий тадқиқот қилишда унинг мавзусини танлаш, мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг объекти ва предмети каби жиҳатлар муҳим рол касб этади. Семинар сўнгида (PhD) А.Акмалхоновига таълим муассасаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати








