“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 22 декабрь куни таълим муассасаси мудири М.Насриев талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда “Таълим муассасаси олдида турган долзарб вазифалар”; Таълим муассасасида талабаларнинг ички тартиб-интизом қоидаларига риоя этишлари; Ҳозирги кундаги воқеа-ҳодисаларга бўлган муносабат каби масалалар муҳокама этилди.
Йиғилишни кириш сўзи билан билим юрти мудири М.Насриев очиб берди ва мавзу юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди, талабаларни билим юрти ички тартиб-интизом қоидаларига мунтазам риоя этишга, дарсларга ўз вақтида келиб мунтазам қатнашишларини айтиб ўтди. Давоматга эътиборли бўлиш, узрли сабабларсиз дарс қолдиришга чек қўйиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишлари лозимлиги ва атрофдагиларга намуна бўлишлари кераклиги таъкидланди. Бугун диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик даврида айрим ноўрин фикрларнинг пайдо бўлиши, жамиятда баъзи бир шахсларнинг диний фаолиятга нисбатан нохолис фикрларни билдириши, ижтимоий тармоқларда диний соҳа вакилларига нисбатан уйдирма ва салбий муносабат оқибатида оддий аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келаётгани, бундай фитналардан доим огоҳ бўлиш лозимлиги айтиб ўтилди. Очиқ мулоқот давомида таълим муассасаси мудири талабалар томонидан йўлланган турли саволлар қаторида таълим сифатини ошириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни тингладилар ва атрофлича жавоб қайтардилар.
Талабаларнинг олдида турган энг муҳим вазифа – бу илм, таълим олишга эътибор қаратиш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтилди.
Очиқ мулоқот сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва келажакда, албатта етук мутаҳассис бўлишга аҳд қилишгани, бу йўлда устозлардан олган билим ва изланишларига таянишларини билдириб ўтдилар.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати








