“Бугунги замонда мазҳабни, эътиқодни, бидъатни нима эканини идрок этмоқ ва буни онгли равишда тўғри тушиниб яшаш ҳақиқатан, ниҳоятда жасорат талаб қиладиган иш бўлиб қолди. Ана шу эътибордан бу ҳусусларга қайта-қайта мурожаат қилиш, талаб этилган масалалардан хисобланади”. (Проф.др. Шайх Абубакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ)
Ҳақиқатан, мазҳабсизликка бўлган тарғиб ва ундан сақланиш бугунги кунимизнинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ана шу масалани кенг кўламда ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида, 6 декабрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти ҳамда таълим муассасаси талабалари ташаббуси билан “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусидаги талабалар илмий-амалий анжумани ташкил этилди. Бу анжуманда талабалар ўзларининг маърузалари билан қатнашишди.
Тадбир Таълим муассасаси мудири М.Насриевнинг кириш сўзи билан бошланди. М.Насриев ушбу ўтказилаётган анжуман нақадар долзарб ва муҳим эканини таъкидлаб ўтдилар ва анжуман қатнашчиларига қилаётган сайи-ҳаракатларига омад тиладилар.

Анжуманнинг асосий қисми маърузачиларнинг чиқишлари билан давом этди.
- Таълим муассасаси 4 – босқич талабаси Содиқов Бобур. “Мазҳабга эргашиш зарурлиги, мазҳабсизлик залолатдир”.
- “Имом Бухорий” номидаги Тошкент ислом институти 4 –босқич талабаси Саиджалолов Раҳматуллоҳ. “Мазҳабларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ривожланиш босқичлари”.
- Таълим муассасаси 4 – босқич талабаси Ниғматов Жаҳонгир. “Мазҳаб ҳақида билишимиз зарур бўлган масалалар”.
- Ўзбекистон халқаро ислом академияси 4 –босқич талабаси Комилов Ихтиёрхон. “Фиқҳий мазҳабларнинг ҳақлиги тўғрисидаги замонавий ҳужжат ва фатволар”.
- Таълим муассасаси 3 – босқич талабаси Асланқулов Аброрбек“Фиқҳий масалалардаги ихтилофлар ва уларнинг ечими”.
- Таълим муассасаси 2 – босқич талабаси Солиҳбеков Неъматулло “Ижтимоий тармоқларда мазҳабсизликка бўлган тарғиб ва ундан сақланиш усуллари”.
- Анжуман якунида билим юрти устозлари ва қатнашчилари ўзларининг таклиф –мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир сўнгида таълим муассасаси фиқҳ фани катта ўқитувчиси Ж.Холмўминов табдир борасидаги ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди ва талабаларга керакли кўрсатмаларни берди. Анжуман иштирокчилари мадрасанинг сертификати ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати










