2024 йил 5 декабрь куни Кўкалдош ўрта махсус билим юрти мударриси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти Саидакрамов Саидазимхон ўзининг “Конституциявий ҳуқуқ тизимида эътиқод ва фикр эркинлиги” номли илмий мақоласи билан «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» бош ғоясини тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбатида сўзга чиқди. Ушбу тадбир Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ” кафедраси томонидан ташкил этилди.




Мазкур давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2024 йил 17-октабр куни қабул қилинган Ф-53-сонли фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига тайёргарлик ва уни муносиб нишонлаш доирасида ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан ташкил этилиб, унда конституциявий тамойиллар, хусусан эътиқод ва фикр эркинлиги масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мударрисимиз ўз маърузасида эътиқод ва фикр эркинлиги жамиятнинг ҳуқуқий асослари сифатида инсоннинг асосий конституциявий ҳуқуқлари қаторида эътироф этилишини таъкидлаб, ушбу тамойилнинг Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамланганлиги ва унинг аҳамиятини ёритиб берди. Маърузада эркин фикрлаш ва эътиқод қилиш ҳуқуқлари фуқароларнинг индивидуал ривожланиши, жамият барқарорлиги ва давлат тараққиёти учун муҳим омил эканлиги ҳақида сўз борди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати





