Умар ибн Абу Салама р.а. дан ривоят қилинади, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бағирларида парвариш топаётган бир бола эдим. Овқат еяётганимизда қўлимни лаганнинг дам уёғига, дам буёғига узата бошлаган эдим, у зот менга, “Эй бола, Аллоҳ таолонинг исмини айтиб, ўнг қўлинг билан ўз олдингдан егин” – дедилар. (яъни, Аллоҳ таолонинг исмини айтиш билан киши ўз олдидаги таомдан шайтонни қувиб юборади, таомнинг дам уёғидан, дам буёғидан ейиш беадаблик ва баднафслик аломати бўлиб, шундай қилган киши бирга таом еяётганларнинг дилини ранжитади, уларнинг кўнглини таомдан қолдиради, таомни ўнг қўл билан ейиш чин мўмин-мусулмоннинг одати бўлиб, шайтонгина чап қўли билан тановул қилади). Шу — шу бўлдию, мен бундай беадабчиликни сира қилмадим”.
(Имом Бухорий ривояти)
Манба xatib.uz