Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида мусулмонларни ўз диндош биродарларига ва барча инсонларга яхшилик, меҳр-мурувват қилишга чорлаш билан бир қаторда, ўзаро тинчлик ва тотувликда бўлган бошқа дин вакилларига ҳам яхшиликда ва меҳр-шавқатда бўлишларини ирода қилиб бундай дейди:
“Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севади.” (Мумтаҳана-8)
Мана шундай юксак тамойилларни ёшларга етказиш ва ўргатиш мақсадида 19-ноябрь куни «Кўкалдош» ўрта маҳсус ислом таълим муассасаси мудири М.Насриев Тошкент архитектура ва қурилиш институтига давра суҳбати ўтказиш учун таклиф қилинди. Давра суҳбати «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида ташкил қилинди. Давра суҳбати «Ҳаракатлар стратегияси», Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний ташкилот ва конфессиялар, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа тараққиёти, Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик каби долзарб мавзуларни ўз ичига олди. Институт талабалари ҳам суҳбатда фаол иштирок этдилар ва юқоридаги мавзуларга оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Давра суҳбати сўнгида Тошкент архитектура ва қурилиш институти ўқитувчи ва талабалари юқори савияда ташкил этилган суҳбат учун ўз ташаккурларини изҳор этдилар.
«Кўкалдош» ўрта маҳсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати








