SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси
04.11.2021 / Bo‘limda Islom tarixi, Yangiliklar

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари бутун башариятга юксак ўрнак ва олий намунадир. Зеро, Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сиз олий хулқ устидадирсиз”, деб улуғланадилар. Бу жамики олам ва мавжудотни яратган Зотнинг таърифи экани ва бизлар шундай Пайғамбарнинг уммати бўлишимиз ҳар биримизда ўзгача фахр ифтихор уйғотиши табиийдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни янада зиёда қилиш мақсадида кеча, 28-Робиъул аввал санасида “Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида Росули Акрам соллоллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларига бағишланган “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам -энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани мадраса мудири М.Насриев сийрат борасидаги баъзи маълумотлар ва келажакда талабаларнинг илмий салоҳиятларини ошириш ҳақидаги таклифлари билан очиб бердилар.

  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (1)

Мусобақа 5 та шартни ўз ичига олди:

  1. Савол-жавоб.
  2. Саловот.
  3. Тезкор савол жавоб.
  4. Мақолалар .
  5. Эркин ижод.

Саволларнинг мураккаблигига қарамай талабалар деярли барча саволларга тўғри жавоб бердилар. Кейинги шарт саловот айтиш шартида гуруҳлар томонидан бир биридан гўзал саловотлар ўзбек тилида ижро этилди. Мусобақа иштирокчилари ва томошабинларда чарчоқ ва зерикиш ҳосил бўлмаслиги учун саловот ва нашидларни эшитиб руҳий озуқа олишди.

  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (2)
  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (3)

Мусобақани бевосита кузатган одам унинг қанчалик юқори савияда ташкил этилганига гувоҳ бўлди. Мусобақадан кўзланган мақсад нафақат талабаларнинг билимларини ошириш, балки бу ерда айтилаётган ҳар бир маълумотни ҳаётларига татбиқ қилиш, олинган маълумотларни бошқаларга ҳам етказиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳақиқий муҳаббатни ҳис қилиш ва У зотга мос уммат бўлиш каби юксак мақсадлар кўзланган эди ва бу мақсадларга эришилди.

  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (4)
  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (5)
  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (6)

Сийрат мусобақаларининг энг кулминацион нуқтаси ҳисобланган 5-шарт, яъни гуруҳ вакиллари ислом тарихига оид ўзлари мустақил таёрлаган саҳна кўринишларини ижро этиб беришди. Ҳар йилги талабалар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари ижтимоий тармоқларда юз минглаб, ҳатто баъзилари миллионлаб марта кўрилади. Талабалар ўз саҳна кўринишларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламниг ҳаётларидан бир парча ёки Расулуллоҳдан кейинги мусулмонларнинг У зотга бўлган муҳаббатларини акс эттиришга ҳаракат қилдилар ва йуқори даражада бунинг уддасидан чиқдилар.
Тадбир сўнгида барча талабалар мадраса томонидан қимматли совғалар билан тақдирландилар ва мадраса катта мударриси Ж.Ҳолмуминов устозларнинг дин йўлидаги хизматларига ривож ва талабаларнинг илмлари янада зиёда бўлишини сўраб дуойи хайрлар билан тадбирни ёпиб бердилар.

  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (7)
  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (8)
  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (9)
  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (10)
  • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - энг гўзал ўрнак” шиори остидаги сийрат мусобақаси (11)

Кўкалдош матбуот хизмати

What you can read next

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 27- ҳадис
“МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ – ИККИ ОЛАМ САРВАРИ” АСАРИ “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишларига эътиборлари”
“МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ – ИККИ ОЛАМ САРВАРИ” АСАРИ “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишларига эътиборлари”
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШНИНГ АҲАМИЯТИ. -Саҳобалар даврида мазҳаблар
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШНИНГ АҲАМИЯТИ. -Саҳобалар даврида мазҳаблар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP