SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШНИНГ АҲАМИЯТИ. -Саҳобалар даврида мазҳаблар
13.12.2025 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

МАЗҲАБГА ЭРГАШИШНИНГ АҲАМИЯТИ. -Саҳобалар даврида мазҳаблар

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳаммаси илмда ва унга амал қилишда ўзлардан кейингиларга йўлчи юлдуз бўлсада уларнинг ичида ўзининг ижтиҳоди билан фиқҳ илмида маъруф ва машҳур бўлган саҳобалар маълум ададда чекланган. Улар илмда бошқалардан устун бўлгани учун замонасидаги шаръий ҳукмларни баён қилганлар.

Саховийнинг Алий ибн Маданийдан қилинган ривоятда айтилишича, саҳобалардан уч кишининг мазҳаби бўлиб, уларга эргашилган. Улар Абдуллоҳ ибн Масъуд, Зайд ибн Собит ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумлардир.[1]

Мазкур саҳобалар ўз замонасида ижтиҳод қилди, бошқалар саҳобалар ва тобиъинлар уларга тақлид қилди. Айни шу жараён ҳар доим муқаллиддар мужтаҳидларга эргаши лозим бўлишига далил бўлади.

Чунончи, Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг фиқҳий ижтиҳодидан моликий мазҳаби, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг фиқҳий ижтиҳодидан шофеъий мазҳаби, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумонинг юксак илму-ирфонларидан эса ҳанафий мазҳаби шаклланди.[2]

Бугунги кунда мазҳабларнинг келиб чиқишини билган ва тушинган олимлар мазҳабга эргашиш динга эргашиш деб эътиқод қиладилар. Ҳа, ҳақиқат шу, ундан бошқа бўлиши мумкин эмас.

Афсуски, мазҳабнинг келиб чиқиш тарихини билмаган ва тушинмаган инсонлар, ҳатто баъзи “шайхлар”: “Мазҳаб имом Абу Ҳанифанинг раъйи ва сўзлари” деб тушинади.  Улар мазҳабга эргашишни тарк қилиб, ҳадисга амал қилиш даъвосини қилганлари учун “Аҳли ҳадис” ёки “Ғайри муқаллид” деб номланади.

Шайх, Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўзида долзарб масалаларни жамлаган  “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” номли китобида  бу “Ғайри муқаллид”ларнинг даъвосини қуйидагича баён қилади: “Аммо, ҳозирда муайян бир мазҳабга эргашган кишиларни кўр-кўрона тақлид қилишда айблаб, уларни гумроҳликда айбловчи тоифалар пайдо бўлганки, уларнинг даъво қилишича мужтаҳид имомларга эргашиш, уларга тақлид қилишнинг ҳожати йўқ эмиш. Бу тоифа тақлидни ҳаром, ширк, тақлид қилувчиларни эса адашган  гумроҳлар деб номлашгача борадилар. Уларнинг даъвосича ҳар бир инсон ўзи тўғридан-тўғри Қуръони Карим ва ҳадислардан далил олиб амал қилиши керак”[3].

Ушбу китобда уларнинг мазкур даъвосига раддия берилади. Жумладан, мазҳаб ва унга эргашиш борасида шундай дейилади: “Фиқҳий мазҳаблар номаълум ёки ғаразли шахсларнинг ҳаракати натижасида бирдан пайдо бўлган мазҳаб эмас. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ айтган фиқҳий масалалар мажмуасига бугун мусулмонлар иттифоқ қилишган. Тақлид вожибдир. Чунки, динга амал қилишда тақлид қилмай нажот топиш мушкилдир”[4].

Эътибор берайлик, ушбу иқтибоснинг аввалида “Фиқҳий мазҳаблар номаълум ёки ғаразли шахсларнинг ҳаракати натижасида бирдан пайдо бўлган мазҳаб эмас”, дейилди.  Бу “Ғайри муқаллид” тоифадаги инсонлар мазҳаб имомларини танимагани ва билмагани учун “Танимасни сийламас!” деганидек “Мазҳаб имомлари ҳам ўзимизга ўхшаган инсонлар”, дейди. Асло, ундай эмас. У зотлар мужтаҳид имомлар, уларнинг илмини ва фазилати ҳамма тан олган.  У зотлар энг яхши асрда беғараз динни ҳимоясини қилган, илмига амал қилган кишилардир. Аксинча, бугунги ўздарини салафларга нисбат берувчи “Салафийлар” маълум бир ғараз билан номаълум шахслар тамонидан ташкил қилинган ва улар томонидан бошқарилади.

Иқтибоснинг иккинчи қисмида “Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ айтган фиқҳий масалалар мажмуасига бугун мусулмонлар иттифоқ қилишган. Тақлид вожибдир. Чунки, динга амал қилишда тақлид қилмай нажот топиш мушкилдир”, дейилди. Бунда мазҳабга эргашишнинг ҳукми очиқ баён қилинди.

Холмўминов Жалолиддин

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси


[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Мазҳаблар – бирлик рамзи”. ”. -Тошкент: “Hilol-Nashir” нашриёти, 2023. – Б. 33.

[2] Устоз Ҳикматуллоҳ Абиев. Ҳидоя шарҳи. -Тошкент: “Hilol-Nashir” нашриёти, 2023. – Б. 19.

[3] Шайх Нуриддин Холиқназар. Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими. -Тошкент: “Мавароуннаҳр” нашриёти, – Б. 17.

[4] Шайх Нуриддин Холиқназар. Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими.  -Тошкент: “Мавароуннаҳр” нашриёти, – Б. 18.

What you can read next

Ota-ona haqqi va farzandlik burchi: Avlodlar oʻrtasidagi mehr rishtasi
21-ҳадис. Гилос дарахти
21-ҳадис. Гилос дарахти
ҚОЗИЛАРНИНГ ҚОЗИСИ
Қозиларнинг қозиси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP