Ҳозирги кунга келиб Жанубий Корея давлатида мусулмонларнинг умумий сони 100.000 атрофида. Улардан 70-80% чет элдан келган мусулмонлар бўлса, қолгани этник корейслар. Корея ташқи ишлари вазирлиги 2004-йилдан бери ҳар йил Рамазон ойида ифторлик дастурхонларини ёзиб келади.
Мусулмонларнинг Корея билан илк мулоқоти 7 асрга бориб тақалади. Унда мусулмон савдогарлари савдо ишлари билан Хитойнинг Танг империясига келишади ва уч Корейс қиролликларидан бири: Силла билан алоқалар ўрнатади. Кореяга илк мусулмонларнинг кириб келиши ва ўрнашиши эса 9-асрга бориб тақалади. Ўша асрда Ироқ ва Форс ерларидан чиққан саёҳатчилар Кореяда ўрнашиб бу ерда мусулмон қишлоқларига асос солишади. Корейс тарихий битикларида эса айнан ИХ асрда Хасан Разо исмли киши бошчилик кўп сонли мусулмонлар Кореянинг Силла қироллигида ўрнашиб қолишгани айтилган. Аммо, кейинчалик мусулмон ва корейслар ўртасида тузилган оилалар, Кореянинг ташқи дунёдан узилиб қолгани сабаб мусулмонларнинг авлодлари буддизм ва шаманизм динларига ўтиб кетишади.
11-15 асрлар давомида Ўрта Осиё ва Яқин Шарқлик мусулмон савдогарлари Горео қироллиги билан кенг тармоқли савдо алоқаларини ўрнатади. Баъзи савдогарлар бу ерда қолиб кетишади ва ҳатто Горео пойтахти Кеасонгда бир неча масжидлар қуришга эришишади. Кейинроқ ташкил топган Жосеон қироллигида Исломий календарлар ишлатилгани тарихдан маълум. Бу вақтга келиб Кореяда Ҳуиҳуи (Корейс мусулмонлари жамияти) пайдо бўлган ва айнан улар бир қанча мусулмон астроном олимларининг илмий ишларини корейс тилига таржима қилишган.
Аммо, 1427-йилга келиб Сежонг исмли қирол Ҳуиҳуи жамиятини барча имтиёзлардан маҳрум қилади ва ҳатто масжидларини ёптириб ташлайди. Шу вақтдан то ХХ асргача Корея ислом дини билан сезиларли даражада алоқага киришмаган.
1950-1953 йилларда бўлиб ўтган Корейс урушида, БМТ тинчлик жангчилари қаторида Туркия давлати «Турк бригадаси»ни уруш зоналарига жўнатади. Бу бригада билан келган мусулмонлар бир қанча вақт ўтиб исломни маҳаллий корейсларга тарғиб қила бошлашади. 1955-йилда исломни қабул қилган илк корейслар пайдо бўлади ва биринчи масжид барпо этилади. 1967-йилга келиб эса Корейс Мусулмонлари Федерацияси ташкил топади.
1962-йили Малайзия ҳукумати $33.000 сармояни Сеулда масжид қурилиши учун юборган. Аммо, юқори инфлация сабаб масжид қурилиши ортга сурилган ва ниҳоят 1976-йилда қуриб битказилган. Бу масжид Жанубий Кореядаги энг катта масжид ҳисобланади. Унда Жума намозига 8ъ000 атрофида киши еғилади. Ҳозирги кунга келиб эса Кореянинг Пусан, Анянг, Гёнгги, Гванжоу, Жеонжу, Дайго ва Кайсонг шаҳарларида ҳам масжидлар бор. Корея Мусулмонлари Федерация томонидан Малайзия Ислом тараққиёти бошқармаси томонидан тан олинган «Ҳалол» сертификатлари маҳаллий бизнесларга берилади. 2018-йил январ ойига кўра Кореяда 14 та Ҳалол сертификати бор ресторанлар фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Кореяда 1990-йиллардан бери Султон Бин Абдулазиз номидаги мадраса ҳам бор. Корея мусулмонлари томонидан эса, араб ҳаттотлик санъати асосида Корейс тили ёзув услуби – Курян 2000-йилларда ишлаб чиқилган.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Илҳомий Икромбек






