SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Бобурийларнинг Ҳиндистонда кириб келишлари ва
01.11.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Бобурийларнинг Ҳиндистонда кириб келишлари ва

Ҳеч кимга сир эмас-ки, Аградаги Бобурий подшоҳ Шохжаҳон қурдирган Тож Маҳал дунёнинг 7 мўжизаларидан бири ҳисобланади. Тож Маҳал кўпчилик подшоҳнинг маликасига бўлган муҳаббати сабаб қурган деб билишади. Аммо, Шохжаҳоннинг дин ривожи йўлида қурдирган масжид ва мадрасалари ҳақида деярли ҳеч нарса билишмайди. Қуйида ушбу масжидлардан бири ва энг кўзга кўрингани – Жаҳоннамо жомеъ масжиди ҳақида сўз юритамиз.

Жаҳоннамо масжиди Ҳиндистоннинг энг катта масжидларидан бири, кўпроқ Деҳли Жомеъ масжиди номи билан машҳур. У 1650-1656 йилларда 5-Бобурий подшоҳ Шоҳжаҳон томонидан қурдирилган. Масжид 1656-йили Бухоролик имом Саййид АбдулҒофур Шоҳ Бухорий томонидан очилган. Масжиднинг 3та катта пештоқлари ва бир асосий дарвозаси бўлиб, дарвоза четларида 2та 40 метрлик миноралар қад ростлаган. Масжид қизил қумтош ва оқ мармарлардан ишланган. Унинг умумий сиғими 25.000 киши.

Масжид қурилишида 5.000 ишчи ишлаган ва 1 миллион рупий пул сарфланган. У Шоҳжаҳон қурдирган сўнгги йирик иншоотдир. У Бобурийлар давлати тугатилгунча салтанатнинг асосий масжиди бўлиб келган. 1857-йил босқинчи Британияга қарши кўтарилган қўзғолон бостирилгач, Британия аскарлари масжидни бузиб ташламоқчи бўлишган, аммо маҳаллий аҳолининг кескин қаршилиги сабаб масжид бузилиш ишлари тўхтатилади.

Деҳли Жомеъ масжиди, бошқа кўплаб иншоотлар сингари Ҳиндистонда 3 асрдан зиёд ҳукмронлик қилган буюк Бобурийлар сулоласининг қудратини акс этади. Бобурийларнинг Ҳиндистондаги ҳукмронлиги 1526-йили Бобуршоҳ ва Иброҳим Лоди ўртасида бўлиб ўтган Панипат жангидан кейин бошланади. Бу жангда Бобур ўзининг 12.000 жангчиси билан таҳминан 100.000 киши ва 1.000 та жанговар туядан иборат Иброҳим Лоди лашкарини мағлуб этган. Ўзидан 7-8 баробар катта лашкар устидан ғалаба қозонишда Бобурнинг маҳорат билан ўйланган тактикаси қўл келган. Унинг тактикаси қуйидагича эди: марказга ҳўкизларнинг хом терисидан эшилган арқонлар билан бир-бирига маҳкам боғланган 700 та арава ва улар орасига ўрнатилган туроқалқонлар паноҳида турган туфакандозларни (туфак-мушкет, илк милтиқлардан) жангга ташлайди. Туфак ва замбарак ўқларидан ярадор бўлган филлар чекиниб устларидан филбонларни йиқитиб, пиёдаларни янчиб ўтади, ҳиндлар саросимага тушиб қочишга тушганлар. Бунинг оқибатида султон Иброҳим ва унинг лашкарининг ярми ҳалок бўлади.

Аммо Бобур ўзининг 4 йиллик подшоҳлик даврида фақатгина Ҳиндистоннинг шимолий туманларини (ҳозирги Покистондан Агра ва Патнагача) эгаллай олган. Акбаршоҳ даврида эса Бобурийлар ҳудуди 2-2,5 баробар кенгайиб Қобулдан то ҳозирги Мумбайгача етди. Аврангзеб Оламгир даврида эса Бобурийлар салтанати ўзининг энг юксак чўққисига чиқади ва 1707-йили у Қобулдан бошлаб бутун Ҳинд ярим оролини ўз ичига олади. Афсуски айнан Аврангзеб вафотидан сўнг Бобурийлар инқирози аста секин бошланди ва 1858-йилга келиб Бобурийлар салтанати йўқ бўлиб кетди. Аммо шу 330-йил муддатда улар нафақат Ҳиндистон, балки Ислом ва дунё тарихида ўчмас из қолдирдилар.

Қизиқарли маълумот: Бобуршоҳ билан биргаликда Ҳиндистонга келган беклар ва бошқа аъёнлар, Ҳиндистон бошқаруви даврида, келиб чиқган юртларига ишора қилиб ўзларини “Туронликлар” деб аташган ва бу ном фаҳр саналган. Ҳозирда рус ва бошқа ғарбий манбааларда Бобурийлар салтанатини “Буюк Мўғуллар империяси” деб аташади. Бу ном фақатгина Британия Ҳиндистонни босиб олгач қўлланила бошлаган. Яъни Бобурийлар ўзларини бундай аташмаган. Тарихчилар Бобуршоҳнинг келиб чиқишини ўрганиб чиқиб, Бобурийларни ўзбек сулоласи деб аташ тўғрироқ деган фикрга келишган. Шуни ҳам таъкидлаш керак-ки, Бобуршоҳ она томондан мўғулларга, ота томондан туркийларга тақалади. Шу сабабдан уларни туркий сулола дейиш янада тўғрироқ бўлади.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Илҳомий Икромбек

What you can read next

Фарзандларимизни комил инсон қилиб тарбиялаш орқали уларни ғоявий хуружлардан асрайлик!
Фарзандларимизни комил инсон қилиб тарбиялаш орқали уларни ғоявий хуружлардан асрайлик!
Аллоҳ таолонинг юлдузлар ва бошқа нарсалар билан қасам ичиши (Шамоилул Мустафо)
УЛУҒЛАРНИНГ ҚЎЛИНИ ЎПИШ СУННАТ
Улуғларнинг қўлини ўпиш суннат

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP