SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Экстремизмнинг ғоявий асослари
27.10.2021 / Bo‘limda Bagʼrikenglik va jamiyat, Maqolalar

Экстремизмнинг ғоявий асослари

Марказий Осиё минтақаси ислом илмлари ривож топган марказлардан бири сифатида асрлар давомида мусулмон маданияти ривожига катта хисса қўшиб келган. Бу турли радикал оқимлар минтақамиз аҳолиси онгига ўз ғояларини сингдириш мақсадида интилаётгани тасодиф эмаслигини кўрсатади.

Маълумки, ғоя ижобий моҳиятга эга бўлганда улкан бунёдкорлик қувватини намойиш этса, бузғунчи мазмунни ифодалаганда дахшатли вайронкорлик қудратига эга бйлади. Хусусан, “Мусулмон биродарлар”, “ал-Ихвон ал-муслимун”, “Хизбут-таҳрир ал-исломий” ва шуларга ўхшаш бошқа оқимлар томонидан ишлаб чиқилган ва илгари сурилган ғоялар иккинчи гурухга хос бўлиб, улар деярли барча замонавий кўринишдаги экстремистик ташқилотлар учун дастурул-амал ўрнида ўзининг мудҳиш қиёфасини намойиш этиб келмоқда.

Экстремистик ташкилотлар номларининг ўзидаёк улар ўзларининг ғаразли мақсадлари ва манфур қиёфаларини қандай усталик билан ниқоблаганларини кўриш мумкин. Асл моҳияти ёвузлик, муддаоси залолатга чорлаш бўлган террорчи уюшмалар эзгу тушунчаларни ўзларига ном қилиб олганларида бунинг исботини кўрса бўлади.

Экстремистик ташқилотлар Қуръон оятлари ва ҳадисларни ўз манфаатлари йўлида талқин қилиб, кишилар онгига ўзларининг ҳақ йўлда экани, уларга қўшилганлар албатта ҳидоят-топишлари ҳақидаги ғояни ҳам сингдиришга ҳаракат қилади.

Ҳолбуки, исломнинг бош манбаи ҳисобланган Қуръони Каримда ва ҳадиси шарифда бундай ҳаракатлар қаттиқ қораланиб, шундай дейилади: “Одамлар орасида Аллоҳ ҳақида мунозара қилади-ю, лекин ўзи илмсиз, ҳидоят топмаган, бирон нурафшон Китоби йўқ (яъни аниқ ҳужжатсиз, тўғри йўлдан) бўйин товлаб, (ўзгаларни ҳам) Аллоҳни йўлидан оздириш мақсадида юрадиган (кимса) ҳам бордир. Унинг учун бу дунёда расволик бўлур, қиёмат кунида эса, унга ўт (дўзах) азоб тортдирурмиз” (“Ҳаж”‚ 8-9).

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): Сизлардан ким мендан кейин яшаса, кўп ихтилофларни кўрадилар. Бас, сизлар менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифаларнинг суннатини маҳкам тутинглар. Уларни маҳкам ушлаб, тиш билан тишлагандек тутинглар, дедилар”.

Экстремистик ҳаракатлар фаоллари янги қўшилган аъзоларни жамоага янада кўпроқ мойил қилиш максадида ўз раҳнамоларини улуғлашга алоҳида эътибор берадилар. Масалан, “Мусулмон биродарлар” Ҳасан ал-Банно шахсиятини “Аллоҳ томонидан танланган Зот”, “Шайх”, “Валий”, Саид Қутбни эса “Энг яхши мусулмон”, “Исломнинг фидойиси” каби шаклларда улуғлайдилар. Бундай амалиётдан, биринчидан, кишилар орасида Банно ва Қутбнинг обрўсини кўкларга кўтариш орқали “биродарлар”нинг мавқеини ошириш, иккинчидан, улар томонидан чиқарилган “фатво”, амр ва топшириқларни шариат аҳкоми сифатида қабул қилинишига эришиш кўзланишини англаш қийин эмас.

Кўкалдош матбуот хизмати

What you can read next

Ҳажнинг моҳияти ва ҳикмати (1 қисм)
Ҳажнинг моҳияти ва ҳикмати (1 қисм)
Ҳамд ва шукр фазилати
Ҳамд ва шукр фазилати
XIX аср охири – XX аср бошларида Тошкент шаҳрида қозилик судлари фаолиятига доир
XIX аср охири – XX аср бошларида Тошкент шаҳрида қозилик судлари фаолиятига доир

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP