SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
АКСИРИШ ОДОБЛАРИ
07.03.2018 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar, Yangiliklar

АКСИРИШ ОДОБЛАРИ (давоми)

Олтинчи одоб –аксиргандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтмаган кишига “ташмит” айтмаслик.

Аксирган кишига ташмит айтилиши учун, аввало у Аллоҳга ҳамд айтиши керак бўлади. Аксириб, Аллоҳга ҳамд айтмаган киши, ёнидаги биродаридан ташмитни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Чунки, бу киши аксиришдан кейин суннат бўлган, биродари учун ташмитни лозим тутадиган амални тарк қилди. Бу борада ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ أَبي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ،قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : «إِذَا عَطَسَ أحَدُكُمْ فَحَمِدَ اللهَ فَشَمِّتُوهُ،فَإنْ لَمْ يَحْمَدِ اللهَ فَلا تُشَمِّتُوهُ» . رَواهُ مُسْلِمٌ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сизлардан бирингиз аксириб, Аллоҳга ҳамд айтса, унга ташмит айтинглар, агар Аллоҳга ҳамд айтмаса, унга ташмит айтманглар”, деяёганларини эшитганман”. Муслим ривоят қилган.

Яна бир бошқа ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : عَطَسَ رَجُلانِ عِنْدَ النِّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَشَمَّتَ أَحَدَهُمَا وَلَمْ يُشَمِّتِ الْآخَرَ ،فَقَالَ الَّذِي لَمْ يُشَمِّتْهُ : عَطَسَ فُلانٌ فَشَمَّتَّهُ، وَ عَطَسْتُ فَلَمْ تُشَمِّتْنِي؟ فَقَالَ :«هَذَا حَمِدَ الله،وَ إنَّ كَلَمْ تَحْمَدِالله» . مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Икки киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида аксиришди. У зот улардан бирига ташмит айтдилар ва бошқасига ташмит айтмадилар. (У зот) ташмит айтмаган киши: “Фалончи аксирди, сиз унга ташмит айтдингиз ва мен (ҳам) аксирдим, менга ташмит айтмадингиз?-деб айтди. Шунда у зот: “Бу Аллоҳга ҳамд айтди ва сен Аллоҳга ҳамд айтмадинг”, дедилар”. Муттафақун алайҳ.

Аммо, баъзи кишилар инсонлардан уялганларидан аксирган одам Аллоҳга ҳамд айтмаса ҳам унга “ярҳамукаллоҳ” деб ташмит айтади ёки соғ бўлинг деб айтади. Бу суннатга амал қилиш эмас, ҳақиқий суннат Аллоҳга ҳамд айтган кишига ташмит айтишдир.

Баъзи аҳли илмлар бу борада шундай дейишган: “Аксирганда доим Аллоҳга ҳамд айтадиган кишидан баъзан ҳамд эшитилмаса ёки лабини қимирлатиб қўйган бўлса ҳам унга яхши гумон қилиб, ташмит айтилаверади”. Лекин юқоридаги ҳадисларга амал қилган ҳолда ҳамд айтмаган кишига ташмит айтмаслик яхшидир. Зеро, барча ҳамд айтмаган кишига, у ичида ҳамд айтган деб даъво қилиш мумкин бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин. Ким аксирса ва ҳамд айтиш билан тилини ҳаракатлантирсаю унинг соқовлиги ёки бошқа сабабга кўра овози эшитилмаса ва унга ҳамд айтди деб ишонилса, у ташмитга ҳақли бўлади. Аммо ишонилмаса унга ташмит айтилмайди. Чунки, у Аллоҳга ҳамд айтишни эсдан чиқариб қўйган бўлади.

Еттинчи одоб –аксиргандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтишни унутган кишига уни эслатиб қўйиш.

Мусулмон киши ўз дўстига доимо яхшиликни раво кўриши ва унга яхши ишларда ёрдамчи бўлиши керак. Дўсти бирор амалда ноқисликка йўл қўйса ёки эсидан чиқариб қўйса, унга эслатиб туриши лозим бўлади. Ривоят қилинишича, бир куни Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳ бир кишини аксириб, Аллоҳга ҳамд айтмаганини кўриб қолади ва  унга “Аксирганда нима дейиш керак бўлади?”-деб айтади. У киши “Алҳамду лиллаҳ” деб жавоб беради. Абдуллоҳ ибн Муборакроҳматуллоҳи алайҳ “Ярҳамукаллоҳу”, деб айтган экан.

Киши биродарига бирор нарсани эслатишда, ширин сўз ва чиройли услуб билан айтиш керак бўлади. Чунки, яхшиликни эслатаман деб, кўнгилга озор бериб қўйиш ҳам мумкин.

 Саккизинчи одоб –уч мартадан кўп аксирган кишига “ташмит” айтмаслик.

Одатда шамоллаган киши, кўп аксиради. Унинг ҳар бир аксиришига ташмит айтилаверадиган бўлса, ёнидаги кишиларга машаққат бўлиб қолади. Шунинг учун унга уч мартагача ташмит айтилади, сўнгра, айтилмайди. Бу ҳақида ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ مَرْفُوعاً، قالَ :»إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيُشَمِّتهُ جَلِيسُهُ، وَإِنْ زَاد عَلَى ثَلاثَةٍ فَهُوَ مَزْكُومٌ،وَ لا يُشَمَّتُ بَعْدَ ثَلاثٍ«. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолида[1]ривоят қилинади: “Сизлардан бирингиз аксирса, унинг ёнидаги шериги унга ташмит айтсин. Агар учтадан зиёда бўлса, у шамоллагандир. Учтадан кейин ташмит айтилмайди”.  Абу Довуд ривоят қилган.

Демак, шамоллаш, тумов бўлиш сабабли инсон кўп аксирадиган бўлса, унга уч мартагача ташмит айтиш суннат бўларкан. Учтадан ҳам кўпроқ аксирса, унга ташмит айтилмайди. Балки, ташмитнинг ўрнига касаллигидан соғайишинин дуо қилиш мустаҳаб бўлади.Аммо, бирор киши ўз одатига кўра, учтадан зиёда аксирадиган бўлса, унга ташмит айтилаверади.

Тўққизинчи одоб –мусулмон бўлмаган кишига “ташмит” айтмаслик.

Мусулмон бўлмаган киши аксирганида унга ташмит, яъни, “Ярҳамукаллоҳ” (Сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) деб айтилмайди. Балки, унинг ўз ҳолатига кўра, жавоб берилади. Зеро, Аллоҳнинг раҳмати фақат мусулмон кишига бўлади. Бу ҳақида ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قالَ : كَانَ اليَهُودُ يَتَعَاطَسُونَ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَرْجُونَ أَنْ يَقُولَ لَهُمْ : يَرْحَمُكُمْ اللهُ، فَيَقُولُ : «يَهْدِيكُمُ اللهُ وَ يُصْلِحُ بَالَكُمْ» . رَواهُ أَبُو دَاوُدَ وَ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида, у зот уларга «ярҳамукаллоҳ», дейишларини умид қилишиб, сохта аксирар эдилар. У зот: “Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум” (Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингни ислоҳ қилсин), дер эдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Демак, ғайридин одамга ташмитдан кўра, Аллоҳнинг ҳидояти муҳимлиги учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб берганлар.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
ўқитувчиси Мадаминов Шокиржон.


[1] Марфуъ ҳолида дегани-саҳоба бу ҳадисни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтарган бўлади, яъни, бу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзидир. Саҳобанинг сўзи эмас.

What you can read next

“Qurʼoni karim va tajvid” boʻyicha oʻquv kursining navbatdagi 71-davra mashgʻulotlari yakunlandi.
“Qurʼoni karim va tajvid” boʻyicha oʻquv kursining navbatdagi 71-davra mashgʻulotlari yakunlandi.
Қалбнинг тириклиги илм ва ҳиммат биландир
Қалбнинг тириклиги илм ва ҳиммат биландир
Шарқ олимлари асарларида ҳадислар талқини
Шарқ олимлари асарларида ҳадислар талқини

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP