SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ИМОМ МОТУРИДИЙ АДАШМАГАН
29.07.2021 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

Алломанинг жасорати

Буюк мутакаллим имом ал-Мотуридий яшаган даврда, ундан олдин ислом назариясини ташқил қилган калом илми, унга муносабат кандай бўлгани ҳақидаги масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий, албатта. Шу боис қуйида ана шу мавзу хусусида фикр юритамиз.

Имом ал-Мотуридийнинг залолатнинг хар қандай кўринишларидан йироқ, мусулмонлар орасида соғлом исломий тафаккурни тарғиб қилиш борасидаги саъйи ҳаракатлари ҳамда унинг барҳаёт таълимотлари мазмун-мохиятини тўлиқ идрок қилиш учун аллома яшаган даврдаги мавжуд диний-маънавий мухитни яхши тасаввур қилиш керак, зеро, ўша даврда ислом дунёсининг қатор ўлкаларида диний мутаассиблар ва бўзғунчи гуруҳларнинг хатти-ҳаракатларидан азият чекиб, иймон-эътикод масаласидаги нотўғри талқинлар ва чалкашликлардан мусулмонлар жиддий муаммоларга дуч келган эдилар. VIII асрдан эътиборан ислом динида пайдо бўла бошлаган турли тоифа ва гуруҳларнинг сони имом ал-Мотуридий яшаган IX асрнинг охири ва X асрнинг биринчи ярмига келиб янада кўпайди, бу ҳол иймон-эътикод масалаларида катта ихтилофлар ва парокандаликнинг ғоятда кучайишига олиб келди. Мана шундай гуруҳлардан бири муътазилийлар бўлиб, улар ақидавий масалаларни шарҳлашда ҳам, ўз ғоявий рақибларига қарши кўрашда ҳам тор, бир томонлама фикрларга, факат ақлга таяниб иш тутдилар. Муътазилийлар ўзларининг бу маслакларига хаддан ортик ёпишиб олиб, хатто жамиятда юзага келган масалалар буйича мукаддас манбаларда очиқ-ойдин келтирилган кўрсатмаларни ҳам ўз фикр-мулоҳазаларига мослаштириб талқин қила бошладилар. Муътазилийларнинг намояндаларидан баъзилари шу даражага бориб етдики, айрим саҳобалар ва тобиъинлар томонидан айтилган ҳадислар, бордию уларнинг усулларига тўғри келмаса, бундай ҳадисларни нотўғри, дейишдан ҳам тап тортмадилар. Айрим олимларнинг кайд қилишларича, муътазилийларнинг фикрига кўра, хак ва ботилни ажратадиган яккаю ягона мезон ақлга таяниш бўлиб қолган. Иймон-эътикоднинг айрим масалаларида ҳам муътазилийлар нотўғри йул тутдилар. Бу фикримизнинг исботи учун атиги бир масалани, айтайлик, гуноҳи азимни содир қилган мусулмонга муносабат масаласини олиб кўрайлик.

Маълумки, исломий бир тоифа вақиллари булмиш хаворижлар, гуноҳи кабирани содир қилган мусулмон кишини мусулмончиликдан чиқиб, кофир бўлади, деган бўлсалар, Бошқа бир тоифа – муржиъалар эса бундай киши, агар қалбида Аллох бўлса, мусулмон бўлиб қолаверади-ю, аммо қилган қилмишига яраша жазосини олади, деган ғояни илгари сўрганлар. Айни шу масалада муътазилийлар хаворижлар ва муржиъалар қарашларидан фарқли ўларок, ўрталик (тавассут) нуқтаи назарини қуллаб-қувватладилар. Бунинг маъноси шуки, гуноҳи азимни содир қилган киши мусулмон ҳам эмас, кофир ҳам булмай, балки икковининг ўртаси – аросатда (арабча манзила байнал-манзилатайн) қолиб, гарчанд гуноҳкор қалбида иймонни тасдиқ қилиб, тилида иқрор бўлса ва солиҳ ишларни кўп қилган бўлса-да, жаханнам олови- да азоб чекиши хукмини чиқарганлар.

Муътазилийларнинг гарчанд ниятлари пок, мақсадлари холис бўлгани билан улар ақл билан нақл ўртасида ёки бошқача айтганда, дин билан фалсафа ўртасидаги муътадил уйғунликка эриша олмаганлар. Аксинча, улар аксар масалаларда факат ақлга таяниб иш тутиб, юнон фалсафасига ёпишиб олдилар. Ҳатто Қуръони карим оятларини идрок этишда бошқаларнинг (гайридинларнинг) қарашларига эргашиб, айрим ҳолларда нафакат Қуръон оятларига ва Пайгамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларига балки оддий соғлом фикрга хилоф бўлган ғояларни илгари сурдилар, мукаддас манбалардан фалсафага оид асарларни афзал куриб, охир-окибатда, бу асарларни ўз ақидаларининг ишончли манбаи сифатида кабул қилдилар. Калом илмига оид Бошқа қатор масалаларда ҳам муътазилийлар шу тарзда бир томонлама йул тутдилар.

Муътазилийлардан аввал утган (салаф) уламолар – фақиҳлар ва муҳаддисларга келсак, улар ҳам ақидавий масалаларнинг нозик жиҳатлари хусусида чуқур баҳсу мунозаралар юритишни рад қилгандилар. Уларнинг фикрича, гуё иймон-эътикод ма­салаларида баҳслашиб, мунозара юритиш динни тафрика ва ажратишга олиб келармиш.

Ислом дини сунний йуналишидаги учта мазхабнинг асосчилари бўлмиш имом Молик ибн Анас, имом аш-Шофиъий ва имом Ахмад ибн Ханбаллар, манбаларда ёзилишича, калом илмини умуман тан олмай, бу илм билан шуғулланган олимлар – мутакаллимларни, имкон кадрича бадном қилган эканлар. Хатто имом Молик. «Бизнинг юртимиздаги мусулмонлар динда калом илмини рад қилганлар», «ахл ал-калом ахд ал-бидъатдир», дея гапнинг пўсткалласини айтиб куяқолган. Имом аш-Шофиъий эса: «Одамлар агар калом илмида қанчалик кўп хавойи гаплар борлигини билганларида эди, ундан гуё дахшатли шердан қурқиб қочгандек тиракайлаб қочардилар», деб бу илмга ўз муносабатини билдирган.

Бизнинг диёримизда кенг тарқалган ханафий мазхабининг асосчиси имом Аъзам Абу Ханифа хазратларининг калом илмига муносабати ҳақида гап кетганда, манбаларда бир-бирига зид икки хил фикр келтирилади. Улардан бирига кўра, имом Абу Ханифа калом илми билан бир қадар шуғулланган ва бу сохага оид масалаларни шарҳлаб, баъзи рисолалар ҳам тасниф этган. Шунингдек, ёзма манбаларда келтирилишича, у Басрага келган пайтида бу шаҳарда кўртак отган эътикодда ҳидоят йулидан адашган турли фирқа ва гуруҳларга қарши кескин кўраш ҳам олиб борган. Мана шу далиллар Абу Ханифа хазратларини сунний калом илмининг дастлабки на- мояндаларидан бири, дейишимизга етарли асос бўлади. Аммо иккинчи фикрга кўра, имом Абу Ханифа жаноблари калом илмидан батамом узоқ бир олим сифатида гавдаланади. Аслини олганда ҳам, Абу Ханифа хазратлари фиқҳ (ислом конуншунослиги) илмининг беназир алломаси сифатида жумлаи жахонга донги кетган. Балки шунинг таъсириданми, у калом илми билан астойдил шуғулланмаган. Бу хакда у: «Қанча билимга ва салохиятга эга бўлганларига карамай, саҳобаю киромлар ва тобиъинлар калом илми билан жиддий равишда шуғулланмаганлар ва бошқаларни ҳам бу йулдан кайтарганлар. Улар бу илмдан факаг шариат ахкомлари ва фиқҳий масалаларни билишда ва одамларга таълим беришдагина фойдаланганлар, ҳолос», деган. Таниқли  тарихчи Тошкўпризода ўзининг «Мифтоф ас-саодат» («Саодат калити») номли аса- рида ёзишича, Абу Ханифа хазратлари хатто угли Ҳаммодга илм ал-калом билан шуғулланишни ман қилган эканлар.

Мана шундай мураккаб шароитда калом илмининг йирик намояндаси сифатида имом ал-Мотуридий етишиб чиқиб, вужудга келган қалтис вазиятни тузатиш масалалари билан шуғулланди. Мусулмонлар ўртасида турли-туман нифоқу ихтилофлар со­дир бўлиб, улар ўзаро келишмаган хар хил гуруҳларга булиниб, бирликларига путур етган, ганг бир диний-маънавий вазият вужудга келган эди. Ана шундай огир пайтда имом ал-Мотуридий хазратлари эътирозга ўрин қолдирмайдиган ақлий ва нақлий далилларга таяниб, ислом аҳли ақидасини соғлом фикрга, рушди ҳидоятга ва дини исломнинг асл мазмун-мохиягига мос келадиган мусгақил йулга бошлади. Ўзининг улуғвор, ҳаётбахш таълимотлари билан миллионлаб мусулмон аҳли ақидасини бир- бирига зид бўлган бўзғунчи, фосиқ ғоялардан сақлаб қолди.

Д.Рахмоналиев,
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

What you can read next

Илмий-маърифий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишув меморандуми имзоланди
Илмий-маърифий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишув меморандуми имзоланди
Яхшилик ва ёмонлик баробар бўлмас
Яхшилик ва ёмонлик баробар бўлмас
Никоҳда эрнинг ҳуқуқлари
Nikohda erning huquqlari (3-qism)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP